Янгиликлар

not found

Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой 5 та маҳсулот

Темир организмнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган энг муҳим микроэлементлардан биридир. Темир танқислиги анемияси ривожланишининг олдини олиш учун темир моддасига бой қуйидаги субмаҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Жигар Жигар темир моддаси ва B12 витаминига бой субмаҳсулот бўлиб, анемиянинг олдини олиш ва даволашда кенг қўлланилади. Мол гўшти жигари фойдали ёғ кислоталари, жумладан, омега-3 ва омега-6 манбайи ҳисобланади. Улар қонда холестерин даражасини нормаллаштиришга, юрак ва қон-томир тизимини мустаҳкамлашга, атеросклероз ва миокард инфаркти ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, жигар цинк, мис, селен каби қимматли микроэлементларнинг манбайидир. Жигардан тайёрланган таомнинг таъми тахир бўлмаслиги учун уни пиширишдан аввал сув ёки сутга ивитиб қўйиш ва устки қатламини тўлиқ олиб ташлаш лозим. Тил Мол ва бузоқ тили фойдали озуқавий қийматга бой ва парҳезбоп субмаҳсулот саналади. Унинг таркибида оқсил кўп, ёғлар эса камдир. Мол тилида темир моддаси ва B гуруҳи витаминлари бор. Тилни пиширишдан аввал унинг устки қатламини яхшилаб тозалаш ва 1 соатга сувга ивитиб қўйиш лозим. Тил камида 2 соат давомида қайнатилади ҳамда турли гарнирлар ёки салатлар билан истеъмол қилинади. Мол юраги Мол юрагида унинг гўштига нисбатан 6 баробар кўп миқдорда B витамини ва 1,5 баробар кўп темир моддаси мавжуд. Мазкур субмаҳсулотни пиширишдан аввал 2-3 соат совуқ сувда ивитиш, сўнг камида 1,5 соат давомида қайнатиш лозим. Ҳар 30 дақиқада сувни алмаштириб туришни унутманг. Товуқ юраги Товуқ юраги ҳам витаминларга бой: унда А, PP ва B гуруҳи витаминлари, фосфор, калий, магний, темир, цинк, мис бор. Бошқа субмаҳсулотларга қараганда товуқ юраги мазалироқ таъмга эга. Пиширишдан аввал уни яхшилаб ювиш, юрак ичидан қон қуйқаларини олиб ташлаш ва устки қисмидаги ёғни кесиб олиш зарур. Мол буйраги Цинк, B гуруҳи витаминлари, магний, фосфор кабилар мол буйрагида бисёр. Уни ҳам 2-3 соат совуқ сувда қолдириш, 2 маротаба қайнатиш ва сувини тўкиб ташлаб яна 1 соат давомида пишириш лозим. Мол буйрагининг ўткир ҳиди бўлганлиги туфайли уни бошқа субмаҳсулотлар билан қўшиш тавсия этилмайди.

  • 19 Апрель, 14:38
  • Батафсил
not found

Олимлар машҳур оғриқ қолдирувчи воситанинг хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди

Aцетаминофен асосидаги оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи дорилар кичик дозаларда ҳам юракка зарар етказиши мумкин, деб ёзади The Sun Калифорния университети олимлари тадқиқоти натижаларига таяниб. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, машҳур дори тўқималарда оқсилларни ўзгартиради, оксидловчи стрессни ва токсинларнинг тўпланишини қўзғатади. Доктор Габриэла Ривера: "Биз ацетаминофенни хавфсиз деб ҳисобланган даражада - кунига 500 мг га тенг - мунтазам истеъмол қилиш юрак ичидаги бир нечта сигнал йўлларини ўзгартиришини аниқладик". Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон танаси муаммони енгиш ва тўпланган токсинларни олиб ташлаши мумкин, аммо агар препарат узоқ вақт ва катта дозаларда қабул қилинса, бу функциялар заифлашади. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Терапия ва профилактика тиббиёти миллий тиббий тадқиқот маркази ходими Олга Ким: капсулалар, қопланган таблеткалар ёки узоқ муддатли таъсир қилувчи дори-дармонларни чайнаш ёки бўлиш мумкин эмас. Унинг таъкидлашича, бу ҳолда препаратнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли самарадорликни йўқотиши ёки танага зарар етказиши мумкин.

  • 19 Апрель, 11:54
  • Батафсил
not found

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сохталаштирилган ёки сифатсиз тиббий маҳсулот ҳақидаги №1/2024 сонли огоҳлантиришни эълон қилди

Унда ЖССТнинг Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида муомалада бўлган препаратлар таркибида сохталаштирилган “USP/EP propylene glycol” моддаси борлиги маълум қилинди. Ҳақиқий propylene glycol фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ёрдамчи хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва Aмерика Қўшма Штатлари Фармакопеяси ва Европа Фармакопеяси (USP/EP) дори формулаларида фойдаланиш учун материалларга қўлланиладиган стандартларга жавоб беради. Хабарда айтилишича, Покистоннинг Дори воситаларини тартибга солиш органи (DRAP) томонидан оғиз орқали юбориладиган суюқ дори воситаларининг потенциал ифлосланиш ҳолати ўрганилганда, уларнинг таркибида ("Доw" компаниясига тегишли) қалбакилаштирилган пропиленгликол моддаси бўлган шубҳали ўрамлар аниқланган ҳамда намуналар Покистон марказий лабораторияси томонидан текширилган.Т аҳлил намуналарда қабул қилиб бўлмайдиган даражада этиленгликол ифлосланиши юқори консентрацияда (0,76% дан 100% гача) мавжудлигини аниқлашга имкон берди. DRAP 2024 йил январ ва март ойлари орасида бешта ифлосланган партияни аниқлаш бўйича учта огоҳлантириш берди. Ўз навбатида "DОW" компанияси ЖССТ огоҳлантирган хомашё сохта эканлигини ва бу моддалар компания томонидан ишлаб чиқарилмаганлигини тасдиқлади. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, ҳозирги кунда тоза ҳолда ва дори воситалари таркибида ёрдамчи модда сифатида қўлланиладиган пропиленгликол, глицерин, сорбитол, полиэтиленгликол, макрагол ва бошқа гликоллар таркибида ёт модда сифатида учрайдиган ЭГ ва ДЭГларни аниқлаш бўйича ОФС 42 Уз-0015-5346-2023-сон “Определение подлинности и количества этиленгликоля и диэтиленгликоля в лекарственных препаратах” умумий фармакопея мақоласи тасдиқланиб амалиётга жорий этилганлигини маълум қилган. Шунингдек, 2023 йил феврал ойидан бошлаб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга кириб келаётган сироп шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.

  • 19 Апрель, 08:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech