Янгиликлар

not found

Қайси дорилар қуёшда куйиш хавфини оширади

Баъзи дорилар терингизни қуёш нурига нисбатан сезгирлигини ошириши мумкин. Уларни қабул қилаётганда қуёш тагида узоқ вақт юришдан қочиш керак, деди онколог Евгений Черемушкин. Дори-дармонларнинг ёриқномаларида ҳар доим қуёшга нисбатан сезгирликни ошириш ёки оширмаслиги кўрсатилади. Aгарда дори қуёш тагида куйиш хавфини оширса унда загар олиш қатъиян ман этилади. Бундан ташқари, агар сизда саратон ўсмалари мавжуд ёки олдин бўлган бўлса, қуёшда узоқ вақт қолиш тақиқланади.  Қандай дорилар қуёшга сезгирликни оширади: - диуретиклар (сийдик ҳайдовчи); - ретиноидлар (улар акне даволаш учун буюрилади); - статинлар (холестерин миқдорини камайтирадиган дорилар); - антидепрессантлар ва нейролептиклар.  Шу билан бирга, соғлом одамлар, хусусан, оқ терига эга бўлганлар, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланишлари керак. Иссиқликнинг энг юқори чўққисида эса сояда қолиш яхшироқдир.

  • 4 Июнь, 11:50
  • Батафсил
not found

Имтиҳон олдидан қандай нонушта мия фаолиятини яхшилайди?

Айни кунларда битирувчилар давлат имтиҳонларини топширишаяпти. Шу билан биргаликда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришмоқда. Бугунги маълумотларимиз айни шу жараён ичида бўлган ёшларга асқотади. Имтиҳонларга тайёргарлик кўраётганда, соғлом турмуш қоидаларига риоя қилишни ёдда тутиш керак. Яъни: кечаси кеч ётманг, етарлича ухланг ва тўғри овқатланинг. Шуни ёдда тутиш керакки, очлик асабий чарчоқни келтириб чиқаради, ортиқча овқатланиш эса тананинг барча кучини маълумотни ассимиляция қилиш учун эмас, балки овқат ҳазм қилиш учун сарфлашига олиб келади. Имтиҳондан олдин нонуштага нима истеъмол қилиш керак? Овқатланиш, қоида тариқасида, мунтазам бўлиши керак: нонушта, тушлик ва кечки овқат. Рационда етарли миқдорда оқсиллар, витаминлар ва ўсимлик ёғлари бўлиши керак. Яхши таомланиш кун давомида диққатни жамлашга, кечаси эса яхшироқ ухлашга ёрдам беради ва ташвишларни камайтиради. Имтиҳон олдидан сиз крахмалли маҳсулотлардан тайёрланган таомлар билан кечки овқат қилишингиз керак: макарон, гуруч, картошка ва юқори калорияли нон, осон ҳазм бўлади ва тинч ухлашингизга ёрдам беради. Кечаси, агар хоҳласангиз, асал билан бир стакан илиқ сут ичишингиз мумкин (агар аллергия бўлмаса). Эрталаб сиз хона ҳароратида бир стакан сув ичишингиз керак, сўнгра осон ҳазм бўладиган протеин ва толага бой овқатлар билан нонушта қилишингиз керак: тухум, ловия, асал билан жўхори уни(овсянка). Банан, ёнғоқ, майиз, қуритилган ўрик, ананас, мева ёки сутли коктейл истеъмол қилишингиз ҳам мумкин. Бир бўлак қора шоколад ёки бир чашка какао ақлий вазифаларни енгишга ёрдам беради, - дея қўшимча қилди шифокор Лента.ру сайтига берган интервюсида. Имтиҳондан олдин бир неча қултум сув ёки кўк чой ичишни унутманг. 

  • 4 Июнь, 08:55
  • Батафсил
not found

Хитойлик олимлар қандли диабет билан оғриган беморни даволади

Хитой олимлари дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабет билан оғриган беморни даволашди. Тадқиқот натижалари “Cell Discovery” журналида эълон қилинди.Қайд этилишича, олимлар илдиз ҳужайралари терапиясидан фойдаланиб, сўнгги 25 йил давомида касалликдан азият чеккан 59 ёшли эркакни даволаган. Касаллик йиллари давомида бемор инсулин ишлаб чиқарадиган деярли барча ошқозоности бези ҳужайраларини йўқотган. Шунинг учун у ҳар куни гормонни бир неча марта инъекция қилишига тўғри келган. Бундан ташқари, у бир неча йил олдин буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини бошдан кечирган. Олимлар 2021 йилда илдиз ҳужайраларидан ошқозоности бези ҳужайраларини яратди ва уларни беморга кўчириб ўтказди. Истеъмол қилинадиган антидиабетик дорилар 48-ҳафтада тўхтатилган. “Келажакдаги тадқиқотлар дори сифатида илдиз ҳужайраларидан олинган оролчаларнинг фармакодинамикасига, диабетнинг бошқа кичик турларига илдиз ҳужайраларидан олинган оролча трансплантациясини қўллашни кенгайтиришга ва тайёр маҳсулот сифатида универсал оролчаларни яратишга асосланади”, дейилади хабарда.

  • 3 Июнь, 17:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech