Янгиликлар

not found

Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари. Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди. Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди. Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди. "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди. Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди. Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди. Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди. Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди. Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

  • 16 Январь, 11:10
  • Батафсил
not found

 “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия фаолияти тугатилди

Бугун Тошкент туманлараро иқтисодий судида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-рўйхат рақамли лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ушбу ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилганлиги бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хусусий ажрим чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланди.

  • 13 Январь, 14:41
  • Батафсил
not found

ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари хавфидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 январь куни Ҳиндистоннинг Marion Biotech ишлаб чиқарувчисининг «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сироплари сифат стандартларига мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Бу дорилар Ўзбекистонда камида 20 нафар ёш боланинг ўлимига сабаб бўлган. ЖССТ ҳолат бўйича хабарномани Ўзбекистондан 22 декабрь куни олганини билдирди. Ташкилот иккита дори воситасини «стандартга номувофиқ бўлган суюқ дори воситалари (контаминацияланган)» рўйхатига киритди. «Бугунгача ишлаб чиқарувчи ЖССТга ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати ҳақида кафолат бермаган», дейилади баёнотда. ЖССТ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган таҳлилларда препаратлар таркибида кўп миқдорда диэтиленгликоль ва этиленгликоль топилганини қайд этди. «Ушбу маҳсулотларнинг иккаласи ҳам бошқа мамлакатларда [ЖССТнинг Европа минтақасида] сотиш учун тасдиқланган бўлиши мумкин. Шунингдек, дорилар бошқа минтақалардаги норасмий бозорлар орқали ҳам тарқатилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас», — дейди ташкилот. ЖССТ хабарномасида диэтиленгликоль ва этиленгликоль одамлар учун заҳарли ҳисобланиши ва қабул қилинган тақдирда, ўлимга олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

  • 12 Январь, 16:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech