11:39 (09.01.2023)
3176
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бугундан мамлакатимизга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
Натижада 10-15 январь саналарида юртимизда аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Мана шундай об-ҳавода совуқ урганда биринчи ёрдамни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди:
- Биринчи навбатда совуқ жойдан иссиқ жойга ўтиш керак. Тананинг совуқдан таъсирланган жойларини ишқалаш ва иситиш фойдасиз ва хавфли;
- таъсирланган юзага иссиқликни сақлайдиган боғлам қўйинг. Масалан, қуйидаги усулда боғлам тайёрлаш мумкин: дока қатлами, қалин пахта қатлами, яна дока қатлами ва устига полиэтилин пакет қўйиб уни устидан жун мато билан ўранг;
- ваннада иситиш. Сувнинг ҳароратини 20 даражадан 40 даражагача кўтариб, оёқ-қўлларни 40 дақиқа давомида юмшоқ массаж қилиш орқали иситиш мумкин;
- иссиқ чой ичинг;
- кун давомида совуқ урган жойнинг умумий ҳолатини кузатиб боринг. Агар аҳвол ёмонлашса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.