14:55 (31.10.2024)
469
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “Тинчлик” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда "A.F" МЧЖ раҳбари О.З. МЧЖга қарашли дорихонада ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи турли номдаги жами 1 280 дона умумий баҳоси 74,8 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.