12:42 (11.01.2023)

2275

20 йил ичида болалар ўртасида антибиотикларни қабул қилиш 46% га кўпайган

 Дунё бўйлаб 280 000 дан ортиқ болалардан олинган маълумотларнинг кенг қамровли таҳлили шуни кўрсатдики, антибиотиклардан фойдаланиш юқори даромадли мамлакатларда ҳеч бўлмаганда пандемиягача барқарор сақланиб қолган.

Бироқ Шимолий Aфрика, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда антибиотиклардан фойдаланиш икки баравар кўпайган. Баъзи дориларнинг, масалан, учинчи авлод цефалоспоринларининг машҳурлиги 37 баробар ошган. Шу билан бирга, Aфриканинг Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий қисмида антибиотикларни истеъмол қилиш даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичга эга.

Aнтибиотикларни назоратсиз қўллаш сабабли аллақачон бактерияларда баъзи дориларга деярли 100% барқарорлик пайдо бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу сийдик йўллари инфекциялари учун кенг тарқалган ципрофлоксацин дори воситадир.

ЖССТ COVID-19 пандемияси пайтида антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш туфайли бактерияларнинг дори-дармонларга чидамлилиги билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Коронавирус билан касалланган беморларга кўпинча “ҳар қандай ҳолатда” антибиотиклар буюрилади. Бироқ, олимлар ковид инфекцияда антибиотиклар фақат интенсив терапия бўлимларида ётган оғир беморларга буюрилиши кераклигини таъкидлашмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech