10:11 (01.03.2023)

1879

Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган, сифатсиз дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида: “Cифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси  ва тиббий буюм” деб таъриф берилган.

Сифатсиз дори воситаларини сотганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни реализация қилиш — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддасига кўра-базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан  ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech