15:26 (23.12.2022)

1957

Хотирага зарар етказувчи одатлар

Кўп вазифаларни бир вақтда бажариш учун жуда тез ишлаш – бу мияга ҳаддан ташқари катта юклама бўлади. Натижада, бу унумдорликнинг пасайишига олиб келади. Чунки бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага эътибор қаратиш жуда қийин.

Мобил иловалардан доимий фойдаланиш – улар ҳам мияни бўшаштиради, шунингдек, зўриқишига сабаб бўлади.

Доимо асабий ва ташвишли ҳолатда бўлиш – мия ташвиш билан банд бўлса, унинг диққатини бошқа нарсага қаратиш қийин.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи – кам ҳаракат қилиш қон айланишини секинлаштиради, яъни мияга камроқ кислород етказилади. Бу эса мия фаолиятини бузади.

Нотўғри овқатланиш – аниқроғи, таркибида мия учун зарур витаминлар бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслик. Масалан, хотирани яхшилайдиган холин тухумда мавжуд. Омега-3 кислоталари ҳам мия фаолияти учун жуда зарур.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech