10:02 (07.12.2022)

3623

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони – фидойиларга кўрсатилган эътибордир

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.

“Dori-Darmon” АК тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимларининг  мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланиб, илк марта таъсис этилган ушбу эсдалик нишони билан тақдирланишди:

         

 

 Дилмурод Ахатов. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ директори

Мавлуда Қурбонова. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ 1- сон дорихона қадоқлаш бўлими мудири.

 

Умид Набиев. “Навоий Дори-Дармон” АЖ  қошидаги  “Авиценна” МЧЖ директори.

     

Рўзметов Шоназар. "Хоразм ДориғДармон" МЧЖ Фармацевтика ишини ташкил қилиш бўлим мудири.

“Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖда фаолият юритаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар ҳам тақдирланган орасида бор:
Мавлуда Нуруллаева. Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
Рашит Бехбудов. Махсуc бўлим мудири
Шавкат Хамдамов. 13-сон дорихона мудири
Муҳайё Ахмедова. 15-сон дорихона фармацевти
Эркиной Худайназарова. Дори воситаларини қабул қилиш ва нарх-наво бўлими бош мутахассиси

“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган барча ҳамкасбларимизни самимий қутлаймиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech