16:50 (28.03.2024)

459

Эртага Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

29 март куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади. "Автомобилсиз кун" ҳар ойнинг бир иш кунида ўтказилади.

Экология вазирлигининг билдирувига кўра, мазкур акциядан мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

Вазирлик барчани ушбу тадбирга бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирмоқда

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech