15:00 (28.11.2023)

517

Бир неча ҳолатларда дори воситаларини ноқонуний муомилага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ Андижон вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Қ. бошқарувидаги “Damas” русумли автотранспорт воситаси тўхталиб кўздан кечирилганда, фуқаро И.М.га тегишли ҳеч қандай ҳужжатсиз 1 200 дона “Пантозол” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, фуқаро И.М. Андижон шаҳри “Ҳ.” МФЙдаги хонадонида ушбу дори воситасидан яна 3 799 донасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

 Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар ва Самарқанд туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.Ш. ҳамда “S.D.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси З.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 410 дона “Tebantin” ва “Габапентин” номли дори воситасини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 640 дона “Tebantin” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

 Худди шундай, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Қизириқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “B.G.” МЧЖ, “J.F.” ва “P.N.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчилари жами 201 дона “Tebantin” ва “Габапентин” номли дори воситаларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 100 дона “Tebantin” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

 Шу каби, Департаментнинг Жарқўрғон ва Оққўрғон туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “D.Ph.” МЧЖ раҳбари О.А. ва фуқаролар Л.Ғ., Ж.Н. жами 107 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

 Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech