09:03 (30.11.2023)

720

BioNTech компанияси саратонга қарши вакцинани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди

BioNTech саратонга қарши вакцинани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди. Бу ҳақда BioNTech асосчиларидан бири Уғур Шаҳин маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад 2025 ва 2029 йиллар оралиғида бир қатор бошқа терапевтик ёндашувлар учун маълумотларига эга бўлишдир.

Шаҳин биринчи шахсийлаштирилган мРНК асосидаги саратонга қарши вакциналар 2030 йилгача тасдиқланиши мумкинлигига умид қилмоқда.

“Биз бемордан қон ва ўсимта наъмуналарини оламиз ва тўрт ҳафтадан сўнг индивидуал эмлашни амалга оширамиз... Идеал ҳолда, бу 100 эмас, балки йилига ўн минглаб беморлар”, деди у.

Ўтган ой компания мРНК саратонига қарши вакцина ва CАР-Т ҳужайралари терапиясининг комбинацияси бўйича биринчи клиник синов натижаларини эълон қилди. Деярли барча беморларда ўсмалар ўсишни тўхтатди ва деярли учдан икки қисмга қисқарди.

Унинг қўшимча қилишича, келажак стратегияси турли ёндашувлардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган терапиядир.

“Ишончим комилки, келгуси бир неча йил ичида ADCS (антитела дори конъюгатлари - таҳр.) саратон касаллигининг турли шароитларида анъанавий кимётерапия эмас, балки мақсадли кимётерапияга айланади”, - деди Шаҳин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech