Янгиликлар

not found

"Дори-Дармон акциядорлик компанияси фаолияти таҳлили" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг фаолият таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб компания Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камилов компания фаолиятига оид муҳим янгиликлар ҳақида маълумот берди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси тизими бўйича умумий товар айланмаси 543,9 млрд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 357,6 млрд. сўмни, чакана савдо айланмаси 186,3 млрд. сўмни ташкил этди.   “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, жорий йилда 2 347 000   доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб,  бу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 13 тоифасига кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналар орқали 2021 йилда  22,9 млрд.сўмлик  дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилган бўлса, 2022 йилнинг 9 ойи давомида мазкур кўрсаткич 20,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Давлат дастури ва Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 11 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланди.  Бу дастур беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради. Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволашда қабул қилинадиган 11 турдаги дори воситалари учун дорихоналар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси томонидан қопланади. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, дори воситалари  ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган. Юртимизда жорий йилнинг сентябрь ойида биринчи гуруҳга кирувчи иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситаларини, 1 ноябрдан иккинчи гуруҳга кирувчи бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва доривор ангро-маҳсулотларини маркировкалаш бошланган. Компаниямизда ҳам бу жараён бошланган. “Aсл Белгиси” товарларни рақамли маркалаш ва кузатиш миллий тизимига уланиш учун шартнома тузилди. Data matrix кодларни ўқиш учун мўлжалланган сканерлар сотиб олинди — бу товарлар ҳаракатининг барча босқичларида – омборхонага келганидан бошлаб дорихоналарда чакана савдога чиқарилган дори воситаларнинг Data matrix ўқиш учун мўлжалланган қурилма ҳисобланади. Хабарингиз бор, маҳаллий фармацевтикага GXP – зарур амалиётлар талаблари жорий этиб борилмоқда.  GxP дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг фармацевтик ишлаб чиқишдан пировард истеъмолчигача бўлган дори воситалари “ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган бутун жаҳонда тан олинган модел. Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналар GDP – “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” талабларига жавоб бериши лозим. Бу сертификат “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясига давлат харид танловларида иштирок этишни, шунингдек, компаниянинг дистрибьюторликнинг барча босқичларида дори воситаларини сифатли олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди. Ҳозирги кунда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Фарғона Dori-Darmon” акциядорлик жамияти GDP сертификатини олди, тизимдаги бошқа жамиятларда ҳам GDP сертификатини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Асосий маълумотлар тақдим этилганидан сўнг, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Хусусан, журналист Ўлжабой Қаршибоев: “Компаниянинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни қандай кечаяпти ва акциялар сотилгандан кейин компаниянинг фаолиятида нима ўзгаришлар бўлиши мумкин?” - деган савол билан мурожаат қилди. Ушбу саволга компаниянинг Ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машарипов жавоб бериб жумладан, шундай деди: –  Ҳақиқатан ҳам  “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ўз фаолиятининг энг муҳим палласида турибди, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан  компаниянинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланган.Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги “Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида”ги 446-сонли қарорига мувофиқ, “Dori-Darmon” АК устав капиталидаги компания депо ҳисобварағида жойлаштирилмаган 34,9 фоиз ва давлатга тегишли 16,1 фоиз акциялар пакети яхлит ҳолда 51 фоиз миқдорида битта лот сифатида савдога чиқарилган.Бугунги кунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жалб этилган “Portfolio Investments ва Gemstone Capital” консорциуми (профессионал консултант) ҳамда халқаро нуфузга эга “Price water house coopers (PwC)” профессионал баҳоловчи компаниялари билан биргаликда инвесторларга компания фаолияти тўғрисида маълумотларни тайёрлаш ва компаниянинг 51 фоиз акциялар пакетини баҳолаш учун зарур бўладиган ҳужжатларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, акциялар сотилгандан кейин компания фаолиятида янада ривожланиш кутилмоқда, бундан ташқари “Акциядорлик жамияти тўғрисида”ги қонунга кўра ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин. Эффект.уз мухбирининг вилоятларга дори воситаларини етказиб бериш ҳолати ҳақидаги саволига Тижорат бўйича директори Нурали Ҳусанов жавоб бериб, вилоятлардаги жамиятларга дори воситаларини етказишда муаммолар йўқлиги, вилоятларнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли дори воситаларига бўлган талабини қондириш мақсадида  ижтимоий дорихоналар, кўчма дорихоналар ташкил этилганлигини таъкидлади. Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.

  • 29 Ноябрь, 14:54
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ДХХнинг Сергели тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “N.F.” МЧЖ менежери Б.И. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.Я.га 1 700 қути “Терафлю” ва 500 қути “Имудон” номли дори воситаларини 132,4 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.Шу каби, фуқаро С.А. ва “A.Z.” МЧЖ раҳбари М.А. 2 100 қути “Magne B6” номли дори воситасини фуқаро М.Я.га 121,8 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Э. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 149 турдаги 136,8 млн сўмлик дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “S.K.” МЧЖга қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 357 дона “Габатен”, 200 дона “Фенибут”, 170 дона “Карбамазапин”, 45 дона “Мезакар” номли дори воситалари ҳамда 99 дона оқ қизил рангли капсулалар ва 232 дона  пакетчада “Марганцовка” кукуни ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш)  ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 24 Ноябрь, 09:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech