14:42 (20.10.2022)

1891

Антибиотиклар баъзи касалликлар учун фойдасиз

Антибиотиклар атамасини Америкалик микробиолог ва кимёгар олим Ваксман Зельман Абраҳам фанга киритган. 

Антибиотиклар вирусли касалликларда фойда бермайди, балки акс таъсир кўрсатади. Бу дори воситасини фақат шифокор тавсияси асосида қўллаш лозим. 

Ушбу касалликлар учун антибиотиклар фойдасиз дейишмоқда мутахассислар: 

Йўтал. Совуққотиш туфайли оддий йўтал бўлса, антибиотиклардан фойдаланиш ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Томоқ оғриғи (фарингит). Барча ҳолатларнинг 50-80% да бурун-томоқ йўлининг яллиғланиши вируслар туфайли юзага келади.

Бурун бўшлиғининг яллиғланиши (синусит). Бунга бактериялар сабаб бўлиши мумкин, аммо тадқиқотлар шуни кўрсатдики, антибиотиклар билан ёки антибиотиксиз синус инфекцияси тахминан ўн кун ичида тозаланади.

Цистит. Aнтибиотикларга қаршилик шаклланишига йўл қўймаслик учун мутахассислар уларни асоратланмаган циститда қўллашни тавсия етмайди. Яллиғланиш, гарчи бактериялар сабаб бўлиши мумкин бўлса-да, одатда зарарсиздир.  Кўп суюқлик ичиш ва оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш орқали касаллик белгиларини даволаш афзалдир.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech