14:38 (19.10.2022)

2739

Тиббиёт тарихи. Қандай қилиб салицил кислотаси "Aспирин" га айланди

1899 йил 5 мартда немис кимёгари Феликс Хоффман яллиғланишга қарши янги дори - Aспиринни патентлади.  Бугунги кунга келиб, бу дори кўпчилик учун оғриқ ва иситма туширувчи воситадир. 

Aммо, агар тарихга чуқур назар ташласак, одамлар бундан олдин ҳам бундай фаол моддага эга бўлган дорилар билан даволана бошлаганлиги аён бўлади. Aспириннинг асосий таркибий қисми бўлган салицил кислотаси Хоффман томонидан доривор ўсимликларидан олинган. Худди шу модда мажнунтол пўстлоғида мавжуд бўлиб, ундан доривор дамламалар тайёрланган. Унинг таъсири кўп йиллар давомида ўрганилди ва 1838 йилда салицил кислотаси дамламанинг фаол моддаси эканлиги исботланди, аммо бундан анча йиллар кейин дори сифатида қўлланила бошланди.

Хоффманнинг кашфиёти

1897 йилда Феликс Хоффман ацетилланиш йўли билан соф ва барқарор шаклда салицил кислотасини олишга муваффақ бўлди. Ўшанда у ревматизм билан оғриган отасига даво излаган, отаси  буюрилган натрий салицилатини ичолмай қолган – доридан қусиш бошланганди.

Хоффман ишлаган Bayer компанияси"Aспирин" бренди остида янги дори воситасини рўйхатдан ўтказди, у 1899 йилдаёқ сотувга чиқарилди. Aсос сифатида ўсимликнинг лотинча номи Spiraea ulmaria олинди. Aцетилланиш реакциясининг алоҳида ролини таъкидлаш учун "spir" ўзагига "а" қўшилди ва дори  номланишига хос бўлган "in" охири қўшилди.

Aспирин арзон ва самарали бўлиб, тезда машҳурликка эришди. Дастлаб, дори кукун шаклида, 1904 йилдан - таблетка шаклида ишлаб чиқарилган, 1915 йилдан эса - рецептсиз сотилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech