Янгиликлар

not found

Андижондаги инсулин заводи импорт ўрнини босишга хизмат қилмоқда

Маълумки, қандли диабет хасталиги инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилигидан келиб чиқади. Натижада, қонда гипергликемия – қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши кузатилади. Касаллик сурункали давом этиши ва организмдаги моддалар алмашинув жараёнларининг (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви) бузилиши билан намоён бўлади. Андижондаги 2018 йил 27 апрелда очилган “Zamin Bio health” МЧЖ инсулин маҳсулоти ишлаб чиқариш корхонасининг қуввати йилига 10 миллион инсулин флакони ишлаб чиқариш имконини берар эди. Бу йил эса 1,2 миллион ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, келгуси йилларда 2 баробарга ошириш мақсад қилинган. Бу маҳсулот нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига ҳам етказиб бериш белгиланган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Zamin Bio health” МЧЖ томонидан инсулин маҳсулоти ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона фаолиятини кўздан кечириш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришнинг истиқболдаги самаралари, экспорт қилиш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Маълумот учун, бугунги кунда республикада тахминан 277 минг инсон қандли диабет билан касалланган. Уларни 90% га яқини инсулин дори воситасини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Санкт Петербургда ўтказилган "XXV халқаро иқтисодиёт форуми” доирасида Россиянинг “ГЕРОФАРМ” ва Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниялари ўртасида мамлакатимизда аналог ва инсон инсулинини ишлаб чиқариш технологиясини жорий қилиш тўғрисидаги янги Битим имзоланган эди.

  • 1 Декабрь, 13:56
  • Батафсил
not found

ЖССТ Европа минтақавий бюроси: Ҳар уч бемордан бири антибиотиклардан шифокор рецептисиз фойдаланмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бактерияларнинг препаратларга чидамли турларини дунё аҳолиси саломатлиги учун ўнта глобал таҳдиддан бири, деб тан олди. Экспертлар хулосасига кўра, дори-дармонларга чидамли микроблар ҳар йили жаҳон бўйича 5 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлади. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу сафда Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бор. Ана шу жўғрофий кенгликда жойлашган 14 давлатда ўтказилган тадқиқотларнинг тасдиқлашича, бу ҳудудда яшовчи аҳолнинг учдан бир қисми антибиотикларни шифокор рецептисиз қабул қилади. Дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш супербактерияларнинг жадал кўпайиши ва кенг тарқалишига имкон бермоқда. Оқибатда инфекцияларни самарали  даволаш жараёни қийинлашяпти. Хавотирли жиҳати, бу ҳолат зудлик билан тартибга солмнмаса, 2050 йилга бориб, дориларга чидамли бактериялардан йиллик ўлим кўрсаткичи 10 миллионга етиши мумкин.  Ғарбий Болқон, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларидаги 14 мамлакатни қамраб олган тадқиқотга жалб этилган 8221 нафар респондентнинг ярми ўтган йили антибиотиклардан фойдаланганлигини тан олди. Энг ёмони, уларнинг 33 фоизи антибактериал воситаларни шифокор рецептисиз сотиб олган. Ҳатто баъзи мамлакатларда бу кўрсаткич 40 фоиздан юқори. Иштирокчиларнинг 67 фоизи антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш зарарли эканлигидан хабардор. Аммо уларнинг деярли ярми бундай дорилар вирусларга қарши курашда самара беради, деган янглиш хулосада. — Ушбу ўрганишлар аҳолининг бундай препаратлар ҳақида хабардорлигини янада ошириш қанчалар дорзарб эканлигини англатиб турибди,  —дейди ЖССТ эксперти Робб Батлер. — Қолаверса, минтақамиздаги барча мамлакатларда антибиотикларни шифокор рецептисиз сотишни тақиқлашга доир қонун-қоидалар мавжуд. Фақат уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш лозим.

  • 1 Декабрь, 10:50
  • Батафсил
not found

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Бу кунда ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ишлари олиб борилади. Маълумотларга кўра, юртимизда 48 мингдан ортиқ шахсга ОИВ касаллиги ташхиси қўйилган. Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди. Ҳукуматимиз томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этди. Давлат бюджети ҳамда ОИТС, безгак ва силга қарши кураш бўйича Глобал жамғарма маблағлари ҳисобидан қарийб 7 миллион АҚШ доллари миқдорида ретровирусга қарши дори воситалари харид қилиниб, 40 минг нафардан ортиқ бемор вирусга қарши терапия билан қамраб олинган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун «95-95-95» стратегияси олға сурилган. “95-95-95” тамойилига кўра, ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, 95 фоизида вирус юкламасининг паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллиги юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган.

  • 1 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech