10:03 (03.01.2024)

1262

2024-йил 1-апрелдан юртимизга олиб кириладиган дори воситалари ҚҚСга тортилади

Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига кўра, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди.

2024-йил, 1-апрелдан бошлаб, қуйидагилар бўйича савдо айланмаси ҚҚСга тортилади:

– тиббий хизматлар;
– ветеринария хизматлари;
– дори воситалари;
– ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидагилар ҚҚСга тортилади:

– дори воситалари,
– ветеринария дори воситалари,
– тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар,
– шунингдек дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech