09:00 (08.11.2023)

492

2011-йилдан буён ножўя таъсирлар юзасидан 5 мингдан ортиқ хабарлар ўрганилган

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-ноябр санасидан бутун жаҳонда дори воситаларининг ножўя таъсирлари ҳақида хабар бериш муҳимлиги тўғрисида ҳабардорликни ошириш мақсадида, #MedSafetyWeek-2023 глобал кампанияси ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда дори воситаларини назорат қилувчи 85 дан ортиқ агентликлар ва бир қанча нодавлат ташкилотлар фаол иштирок этмоқда.

Маълумот учун, #MedSafetyWeek-2023 ҳафталиги – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг дори воситаларининг халқаро мониторинги маркази билан ҳамкорлик қиладиган Uppsala (UMC)нинг мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиб келинади. Кампания ЖССТ ва дори воситаларини бошқарувчи органлар халқаро коалицияси(ICMRA) аъзолари томонидан қўллаб қувватланади.

“Ким хабар бериши мумкин?” мавзусига бағишланган бу йилги компанияда эътибор ножўя таъсирлар ҳақида хабар беришдаги ҳар бир бемор, шифокор, тиббиёт ҳамшираси ва фармацевтнинг асосий ролига қаратилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад дори воситаларини хавфсиз қўлланилишига ёрдам беришдир.

Таъкидлаш жоиз, аҳолини дори воситалари билан боғлиқ зарарлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора – тадбирларни белгилаш мақсадида, Марказга келиб тушган барча ҳисоботлар пухта баҳоланади ва ўрганилади. Жумладан, 2011 йилдан буён ножўя таъсирлар юзасидан келиб тушган беш мингдан ортиқ хабарлар синчковлик билан ўрганилган бўлиб, бунда беморлар, уларни парвариш қилувчи шахслар ва тиббиёт ходимлар муҳим ўрин тутган.

Дори воситаларининг ножуя таъсирлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасига юборишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech