Янгиликлар

not found

ЕМA фармназоратда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

ЕМA дори воситаларини тартибга солиш соҳасида AIдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқди. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМA) дори воситаларини тартибга солиш соҳасида сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиш бўйича 2028 йилгача иш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи регулятори баёнотида айтилади. Ҳужжатда фармакологик назоратдаги жараёнларни автоматлаштириш ва маълумотларни баҳолаш учун сунъий интеллект имкониятларини мослаштириш имконини берувчи “йўл харитаси”ни яратиш кўзда тутилган. Регуляторнинг асосий воситалари катта тил моделлари, хусусан, чатботлар бўлади. ЕМA маълумотларига кўра, бу янада оқилона қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Режага кўра, AI тўртта асосий йўналишда қўлланилади: 1. кўрсатмалар ва стратегияларни ишлаб чиқиш, AИдан фойдаланган ҳолда дори воситаларининг ҳаёт айланиш босқичларини тартибга солиш; 2. фармацевтикада сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш; 3. AIдан фойдаланишга ўргатиш; 4. AI билан тажрибалар ўтказиш. Таъкидланишича, AI соҳасидаги ривожланишнинг юқори тезлиги туфайли режага мунтазам равишда ўзгартиришлар киритилади. 2024 йил ўрталарига келиб, ЕМA Сунъий интеллект тўғрисидаги қонунни амалга оширишга тайёргарлик кўриш жараёнини бошлайди.

  • 21 Декабрь, 14:53
  • Батафсил
not found

Фармацевтика маҳсулотлари экспортини 2 баробарга ошириш режалаштирилмоқда

“Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.  Лойиҳага кўра, фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш йўналишида: 1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дори воситаларини давлат томонидан тартибга солиш рейтингида 1- даражадан 3-даражага кўтарилишга эришиш. 2. Фармацевтика лабораторияларида синов ўтказиладиган текширув усулларини 70 тадан 105 тага етказиш йўли билан лабораторияларнинг аккредитация соҳасини кенгайтириш. 3. Фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини ички ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қоплаш. 4. Фармацевтика маҳсулотлари экспортини 2 баробарга оширган ҳолда 250 миллион АҚШ долларига етказиш. 5. Инновацион ва юқори сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 6. Дори воситаларининг фармакологик ва постмаректинг назоратни самарали тартибга солиш. 7. Халқ табобатини ривожлантириш таклиф этилмоқда.

  • 21 Декабрь, 08:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech