10:20 (04.03.2024)

369

“Ўзбекистон – 2030”. Оналар ва болалар айрим дори воситалари билан бепул таъминланади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-мақсади — Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш чора тадбирлари доирасида 2024 йил якунига қадар:

- 1 млн нафар ҳомиладор ва 1,5 млн нафар бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан;

- 5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш;

-12 млн нафар болани 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш режалаштирилган.

Шунингдек, доимий равишда:
→  6 — 23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан,
6,5 млн нафар 2 — 10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.

Мазкур махсус препаратларнинг яроқлилик муддати ва сифат сертификатларини уларни қабул қилувчи болалар ота-оналарига ҳавола этиб борилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech