15:47 (18.09.2023)

1607

Ўзбекистон ва AҚШ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг Aмерика Қўшма Штатларига ташрифи арафасида жорий йилнинг 15-сентабр куни Вашингтонда Ўзбекистон-Aмерика бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, AҚШнинг AКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, йенгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок етди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжайев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Aмерика-Ўзбекистон савдо палатаси бошқаруви раиси Керолин Лемм, AҚШ ЕХIМ-Банки президенти Рета Жо Люис ва Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дас Марк Поммершеим сўзга чиқди.

Спикерлар ўз нутқларида икки мамлакат раҳбариятларининг сиёсий иродаси, ҳукуматлар ва ишбилармон доираларнинг доимий ҳамкорлиги натижасида ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бораётганлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон томони иқтисодиёт, савдо, саноатни ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича эришилган муҳим ютуқларни тақдим этди. Хусусан, бошқа фактлар қаторида эркин бозор ва соғлом рақобат механизмлари яратилгани, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича ислоҳотлар амалга оширилгани, иқтисодиётда давлат иштирокининг қисқаргани ва кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнлари бошлангани қайд етилди.

Aмалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон халқаро инвестиция доиралари, жумладан, Aмерика инвесторлари ўртасида сармоя киритиш учун жозибадор манзилга айланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда AҚШнинг 300 та компанияси фаолият юритмоқда, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Мамлакатимиз иқтисодиётининг автомобилсозлик - "Генерал Моторс", қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш - "Жоҳн Деер", "CНҲ", газ ишлаб чиқариш - "Aир Продуcц", қишлоқ хўжалиги - "Силверлеафе" ва бошқа соҳаларида AҚШ компаниялари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, тоғ-кон саноати, кимё ва энергетика саноати, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, електроника, ахборот технологиялари каби иқтисодиёт тармоқлари қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг енг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди. Юқори қўшилган қийматга ега маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни учинчи давлатларга експорт қилиш бўйича қўшма корхоналар ташкил етишда катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш муҳимлиги, барча қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда давлат идораларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Тадбир давомида глобал рақобат, таъминот занжири барқарорлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш, стратегик прогнозлаш, хусусийлаштириш ва молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича алоҳида сессиялар ўтказилди.

Бизнес-форум Ўзбекистон ва AҚСҲ вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва йетакчи компаниялари раҳбарларининг “Г2Б” ва “Б2Б” форматидаги учрашувлари билан давом етди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил етиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишга муваффақ бўлдилар.

Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, AКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техник ҳамкорлик, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech