11:50 (14.09.2023)

816

Тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилиши шартми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатда тиббиёт учун мўлжалланган 37 турдаги ўлчаш воситалари ва синов воситалари ўрин эгаллаган. (Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишасиз.)

Мамлакатимизда лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, тиббий ўлчаш воситаларининг ишончсиз ўлчаш натижаларининг олдини олиш, холис, ишончли ва солиштириладиган ўлчаш натижаларига бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳузурида Қиёслаш лабораторияси фаолият юритиб келмоқда.

Ҳурматли мутахассислар! Юртимиздаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассалари раҳбарлари, муассасангиздаги тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш бўйича Қиёслаш лабораторияси сизларга ўз хизматларини таклиф этади.

Қуйидаги намунани тўлдирган ҳолда ўз аризангизни farmkomitet@ssv.uz почтасига йўллашингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун:
(90) 929-53-47 Дилором Абдуллаева Қиёслаш лабораторияси мудири;
(90) 315-86-89 Абдуқодир Эргашов Қиёслаш лабораторияси етакчи мутахассиси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech