15:30 (25.03.2024)

303

Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори ҳамда компаниянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Компаниянинг тижорат бўйича директори Н.Хусанов, компания ходимлари ва компаниянинг тизимидаги маъсулияти чекланган жамият директорлари ва ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов компания бошқарув раиси томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат хужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан биргаликда компания тизимида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини қайд этиб, келгусида доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилишни назорат қилиш борасида Комплаенс-назорат хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан доимий ҳамкорликда ишларни олиб бораётганлиги юзасидан тўхталиб ўтди.

Шунингдек, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралида “Комплаенс-назорат хизмати тўғрисида”ги Низоми билан таништириб, “Комплаенс-назорат” хизмати асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништирилди.

Йиғилишда якунида соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш ва ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширишлари орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech