11:23 (05.12.2022)

1857

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

“Дори-Дармон” АКда “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖ раҳбарияти масъул шохобча мудирлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Шунингдек, тизимдаги барча корхона ва ташкилот раҳбарларини жалб қилган ҳолда zoom орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Комплаенс назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов сўз олиб тизимда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Комплаенс-назорат хизмати томонидан 2022 йилда соҳа олдига қўйилган асосий вазифалар ижросини таъминлаш борасида режа асосидаги дастурлар ишлаб чиқилиб, тегишли тармоқлар билан ишлар олиб борилмоқда.

 “Дори-Дармон” АК раҳбарияти томонидан дорихоналарда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ходимлар, фармацевтика соҳаси билан алоқадор тадбиркорлар билан учрашув ва профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда, энг аввало, ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.

Коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар компания тизимида қонунчилик бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз “Дори-Дармон” АКнинг ишонч телефони 78-120-16-67 рақамига қўнғироқ қилишингиз  ёки телеграм мессенжеридаги алоқа канали @Doridarmon_aloqabot орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech