11:49 (26.03.2024)

257

Ишга киришда қандай коррупция хавфлари кузатилмоқда?

Коррупцияга қарши курашиш агентлик томонидан ишга кириш жараёнларида кузатилаётган коррупция хавфлари бўйича таҳлиллар олиб борилди.

2022-2023 йиллар давомида 876 нафар шахс давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликка тортилган.  

Мазкур жиноятларни содир этганларнинг 282 нафари соғлиқни сақлаш, 72 нафари халқ таълими, 65 нафари мактабгача таълим, қолгани бошқа соҳа вакилларидир.

Соғлиқни сақлаш тизимига фуқароларни кичик тиббиёт ходими, ҳамширалик, фельдшерлик ва фаррош, мактабгача таълим тизимига тарбиячи ва техник ходим, мактаб таълими тизимига ўқитувчи ва техник ходим сифатида ишга қабул қилишда коррупция ҳолатлари, миллий гвардия, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқароларни пора беришга далолат қилган ҳолда фирибгарлик йўли билан ишга киритиб қўйиш ҳолатлари нисбатан кўпроқ кузатилган.  

Ушбу ҳолатнинг юзага келишига иш қидираётган фуқароларга давлат корхона, муассаса ва ташкилотларидаги бўш иш ўринлари ҳақида шаффоф маълумотлар бериш тизими лозим даражада шаклланмаганлиги ўз таъсирини кўрсатмоқда.    

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech