11:53 (02.05.2024)

422

20 та энг йирик фармацевтика компанияларининг учдан икки қисми ChatGPTга ишонмайди

Гарчи саноатнинг ярмига яқини ўз ходимларига ChatGPT дан фойдаланишни тақиқлаган бўлса-да, кўплаб био-тиббиёт фанлари мутахассислари ундан мунтазам фойдаланадилар.

ZoomRx томонидан ўтказилган сўровда респондентларнинг ярмидан кўпи ChatGPTдан ҳар ойда камида бир неча марта, респондентларнинг тўртдан биридан кўпроғи эса ҳар куни бўлмасада ҳафтада бир неча марта ушбу воситадан фойдаланишини айтди.

20 та йирик фармацевтика компаниясининг 65 фоизи ўз ходимларига ChatGPT-дан фойдаланишни тақиқлаганини айтишди. Респондентларнинг тушунтиришича, бу чора маълумотлар сизиб чиқишидан қўрқиш билан боғлиқ.

Бундай хавотирлар асоссиз эмас: илгари баъзи фойдаланувчиларга сунъий интеллект бошқа фойдаланувчилар билан қилган суҳбатлари тарихини кўриш имконини берувчи хатони тузатиш учун ChatGPT бутунлай ўчириб қўйилган эди.

"Ходим шахсий клиник маълумотларни ёки бошқа нозик маълумотларни ChatGPT-га юклайди, сунъий интеллектдан ёрдам сўрайди ва кейин бу маълумотлар чатботнинг келажакдаги фаолиятини яхшилаш учун фойдаланиладиган OpenAI тренинг маълумотлар тўпламига тушади", деб тушунтирди ZoomRx мутахассислари.

Бироқ, кўплаб биологлар ва шифокорлар мунтазам равишда ChatGPT-дан фойдаланадилар. Aммо, умуман олганда, сунъий интеллект ҳақида гап кетганда, иштирокчиларнинг 83 фоизи технологияни "ортиқча баҳоланган" деб аташган.

ZoomRx сўровида жами 200 дан ортиқ био-тиббиёт фанлари мутахассислари иштирок этди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech