14:02 (20.01.2023)

153

 "CLICK PHARMA" МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди

not found

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖ дорихонасида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва қонунга хилоф равишда сотиш учун сақланаётган 199 дона "Зардекс" дори воситалари борлиги аникланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖга 2018 йил 18 июнда берилган TS 1166-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "CLICK PHARMA" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech