12:04 (06.03.2024)

670

Aнтибиотикларни назоратсиз қўллаш қандай хавф туғдиради?

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бемор бўлганларнинг 70 фоизи ўз-ўзини антибиотиклар билан даволайди ёки даволаниш курси охирига етмасдан тўхтатади.

Бу нафақат беморга зарар етказадиган, балки антибиотикка қаршиликнинг пайдо бўлишига ҳисса қўшадиган ёндашув ҳисобланади. Шу сабабли, кейин препарат бактерияларга керакли даражада таъсир қилмайди. Бу хавфли: антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳар йили дунё бўйлаб 700 мингдан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлади.

Муҳим: Aнтибиотиклар бактерияларга қарши самарали. Вирусли инфекциялар учун уларни қабул қилиш фойдасиз!

Шифокор рецептисиз антибиотиклар билан даволаниш қуйидаги ҳолларда ҳеч қандай фойда келтирмайди:

- ЎРВИ билан;
- ҳароратнинг ошиши;
- йўтал;
- COVID-19;
- томоқ оғриғи;
- грипп;
- бош оғриғи;
- диарея;
- инфекцияларнинг олдини олиш ва бошқалар.

Aгар бактериал инфекцияси бўлмаган одам антибиотикни рухсатисиз қабул қилса нима бўлади?

Препаратни қўллаш симптомларни "хиралаштиради" ва ташхис қўйиш учун вақт йўқотилади. Шу сабабли, касаллик ривожланиши ва асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, ножўя таъсирлар эҳтимоли ортади.

Aнтибиотикларни тўғри қабул қилиш учун нима қилиш керак?

- Фақат шифокорнинг рецепти бўйича қабул қилиш,
- Аҳвол яхшиланганда ҳам даволаниш курсини охирига етказиш керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech