Янгиликлар

not found

Яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш тақиқланади

Қонунчиликка кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади. Шунингдек, яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни уларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ҳолда, қуйидагича миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:  - фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (990 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача); - мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача). Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

  • 5 Декабрь, 12:05
  • Батафсил
not found

Қандли диабет хавфини камайтириш учун қандай тезликда юриш кераклиги аниқланди

 Халқаро экспертлар гуруҳи 2-тоифа диабет хавфини камайтириш учун керакли юриш тезлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари British Journal of Sports Medicine журналида чоп этилди.  Илгари олимлар мунтазам юриш 2-тоифа диабет ривожланиш эҳтимолини камайтириш билан боғлиқлигини аниқлашган эди. Бироқ, оптимал юриш тезлиги қандай эканлиги номаълум эди. Бунга аниқлик киритиш учун муаллифлар 1999 ва 2022 йилларда чоп этилган ўнта тадқиқотни кўриб чиқдилар. Уларда АҚШ, Япония ва Буюк Британиядан жами 500 мингдан ортиқ киши иштирок этишган.  Таҳлиллар натижасида 2-тоифа диабет ривожланиш хавфи соатига уч километрдан камроқ масофада юриш билан солиштирганда соатига уч-беш километр тезликда (юришнинг умумий вақтидан қатъий назар) 15 фоизга камайиши аниқланди. Шу билан бирга, тез юриш (соатига беш-олти километр) касаллик эҳтимолини 24 фоизга камайтирди. Соатига олти километр тезликда юрган иштирокчиларда диабетга чалиниш эҳтимоли 39 фоизга камайган.  Юриш тезлигининг ҳар бир километрга ошиши 2-тоифа диабет ривожланиш хавфининг 9 фоизга камайтиради.  Шу билан бирга, эркаклар учун соатига 4 километр тезликда дақиқада минимал қадамлар сони 87, аёллар учун эса 100 ни ташкил қилади.  Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай эффект  юқори юриш тезлиги юрак-нафас олиш тизимини, мушаклар кучини яхшилаши, шунингдек, вазнни камайтириши ҳисобига юзага келади.

  • 5 Декабрь, 08:55
  • Батафсил
not found

Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос борми?

Ҳозирда аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Айниқса, болаларда бу жараён бироз оғир кечмоқда. Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай? ССВ матбуот хизмати ушбу савол билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилди. — Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, – дейди мутахассис. – Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм. Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади. Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз. Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган. Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида «бу — янги пандемия» деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас. Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди. Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз. Ҳозирги вазиятда бизнинг вазифамиз: беморларни алоҳидалаш, уларни жамоат жойларидан узоқда тутиш! Беморлар мулоқот чоғида доим тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиенага қатъий амал қилишлари шарт. Шунингдек, касалликка қарши эмланиш унга қарши курашишнинг самарали усули эканини унутмаслик керак! Мавсум олдидан юртимизда гриппга қарши вакциналарнинг етарли миқдори шакллантирилган. Айни пайтда хусусий эмлаш пунктларида ҳам гриппга қарши уч хил вакцина мавжуд.

  • 4 Декабрь, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech