Янгиликлар

not found

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади – тадқиқот

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди. Унга кўра, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилмайди; - аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз; - 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган; - аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу ўринда таъкидлаш керакки, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, яъни таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик: - ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолишига, - катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

  • 6 Декабрь, 09:02
  • Батафсил
not found

Соғлом овқатланиш ҳаётни ўн йилга узайтиради

Халқаро олимлар гуруҳи одатий таомномадан соғлом турмуш тарзига ўтиш ўрта ёшли одамнинг умрини 10 йилга узайтиришини аниқлади. Илмий иш натижалари Nature Food журналида чоп этилди. Тадқиқотчилар UK Biobank узоқ муддатли тадқиқотида 40 дан 69 ёшгача бўлган 467 354 нафар иштирокчи маълумотларини таҳлил қилдилар, улар генетик ва атроф-муҳит омилларининг одамларда касалликнинг ривожланишига таъсирини ўрганадилар. Овқатланиш ва хулқ-атворининг умр кўриш давомийлигига таъсири ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун олимлар одамларни овқатланиш тартиби бўйича гуруҳларга ажратдилар ва йиллар давомида қандай ўзгаришларни кузатдилар.Носоғлом овқатланишдан соғлом овқатланишга ўтган одамларни аввалги турмуш тарзини сақлаб қолган иштирокчилар билан таққослаб, экспертлар биринчи ҳолатда умр кўриш давомийлиги ўртача бир неча йилга ошганини аниқладилар. Хусусан, носоғлом овқатланишдан соғлом овқатланишга ўтган ва унга амал қилган ўрта ёшлилар умри ўртача ўн йилга узайди. Натижалар шуни кўрсатадики, узоқ умр кўриш билан боғлиқ бўлган парҳез дон маҳсулотлари, мевалар, балиқ ва оқ гўштни ўртача истеъмол қилишни; -сут ва сут маҳсулотлари, сабзавотлар, ёнғоқлар ва дуккакли экинларни кўп истеъмол қилишни; -тухум, қизил гўшт ва ширин ичимликларни нисбатан кам истеъмол қилиш ва тозаланган дон ва қайта ишланган гўштни кам истеъмол қилишни ўз ичига олади. Ўлим даражаси билан энг кучли ижобий алоқалар ширин ичимликлар ва қайта ишланган гўштларда, энг кучли тескари алоқалар эса дон маҳсулотлари ва ёнғоқларда кузатилган.

  • 5 Декабрь, 18:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech