Янгиликлар

not found

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда кўкйўтал касаллиги авж олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабеков мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди: — Кўкйўтал — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўта юқумли хасталик бўлиб, қўзғатувчиси Bordetella pertussis бактерияси ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унга чалинган беморларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари, шунингдек, кучли йўтал хуружлари ва қусиш кузатилади. Бу касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда аниқланади, лекин катта ёшли одамларда ҳам учраши мумкин. Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига асосан, чақалоқлар 2, 3 ва 4 ойлигида 3 маротаба пентавалент вакцина билан (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол, гепатит В ва ХИБ инфекцияларга қарши) эмланади. Бир йилдан сўнг, яъни 16 ойлик даврида АКДС-4 билан қайта ревакцинация қилинади. Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимиз бўйича жами 2 миллионга яқин бола ушбу хасталикка қарши вакцина қабул қилган. Хусусан, январь-август ойлари давомида пента-1 билан эмланиши керак бўлган болаларнинг 97,6 фоизи, пента-2 билан 98,5 фоизи, пента-3 билан эса 98,5 фоизи эмланган. Бундан ташқари, 16 ойлик ўғил-қизларнинг 98,9 фоизи ревакцинация босқичида қайта эмланган. Айтиш жоизки, кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар (тиббий чеклов ва рад этиш), тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган (сероманфий) болаларда кузатилади. Қисқа қилиб айтганда, эмланмаган ўғил-қизлар ўртасида касаллик тарқалиш хавфи сақланиб қолади. Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол. Чунки ушбу хасталикни фақат жамоавий иммунитет ҳосил қилиш орқали енгиш мумкин. Бунинг учун Миллий эмлаш календарига мувофиқ, ёш болалар эмланиши зарур. Ҳозир юртимизда бу борадаги эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирланишга асос йўқлигини, шунингдек ушбу касаллик ҳеч қандай асоратларсиз даволаниб кетишини маълум қиламиз.

  • 25 Сентябрь, 15:04
  • Батафсил
not found

Маҳаллий шифохоналарга дори-дармонларни сотишга рухсат берилиши мумкин

Россияда бир гуруҳ сенаторлари ва Давлат Думаси депутатлари маҳаллий касалхоналарга қишлоқлардаги дорихоналар ва фелдшер-акушерлик пунктлари (ФAП) билан бир хил асосда дори воситаларини сотишга рухсат беришни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этдилар. Ушбу қарор, қонун чиқарувчиларнинг фикрича, қишлоқ аҳолисини керакли дори воситалар билан таъминлашга ёрдам беради. Такидланишича, фақат дорихоналар мавжуд бўлмаган қишлоқлардаги маҳаллий шифохоналар дори воситаларининг чакана савдосини амалга ошириши мумкин. Бошқа тиббий ташкилотлар учун мавжуд чекловлар сақланиб қолади. Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, агар тиббиёт ходими фармацевт ёки провизор мутахассислиги бўйича ўқитилган бўлса, маҳаллий шифохоналарда дори воситаларини сотиши мумкин бўлади. Тушунтириш хатида қайд этилганидек, аҳоли сони камайганига қарамай, аҳоли пунктларида маҳаллий тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ташаббус муаллифларининг қайд этишича, қишлоқ аҳолисини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини (ногиронлар, фахрийлар ва пенсионерлар) дори воситалари билан таъминлашдаги қийинчиликлар маҳаллий шифохоналарга дори воситаларини сотиш учун рухсатнома бериш зарурлигини тасдиқлайди. Қайд этилишича, туман касалхоналари амбулатория ва тез тиббий ёрдам пунктларига қараганда каттароқ ва кўпроқ имкониятларга эга, шунинг учун у ерда фармацевтика тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда дори-дармонларни сақлаш пунктларини ташкил этиш, тиббиёт ходимларини тақсимлаш ва ўқитиш, шунингдек, дори воситаларининг маркировкалаш жараёнига риоя этилишини таъминлаш осонроқ.

  • 25 Сентябрь, 12:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech