14:56 (10.10.2022)

1711

Кексалар ҳафталиги. Етти пир зиёрати

Мамлакатимиз аҳолисининг 3 миллион 162 минг нафарини кекса авлод вакиллари ташкил этади. Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида ҳудудларда "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат" деган ғоя остида 4-10 октябрь кунлари "Кексалар ҳафталиги" тадбирлари ўтказилмоқда. 

 "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ томонидан  узоқ йиллар жамиятда самарали меҳнат олиб борган бир гуруҳ фахрийлари учун "Етти пир" зиёратгоҳига саёҳат ташкил қилинди.

  Етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари нафақат юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланади. Манбаларда Етти пири комил Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан бошланган “олтин силсила”нинг давомчилари сифатида эътироф этилган.

   Етти пир бўйлаб ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилган фахрийлар бир-бирлари билан дилдан суҳбатлашди, жамиятда фолият олиб борган йилларини яхши сўзлар, қизиқарли хотиралар билан эслашди. Тадбир сўнгида эса эъзоз ва эътироф учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech