Янгиликлар

not found

ССВ: Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янги акцияни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади. Бу даврда мамлакатимиздаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, айни дамда юртимизда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуроний юртдошларимиз умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг саломатлигини тиклашда, албатта, ўз вақтида кўрсатиладиган сифатли тиббий хизматнинг ўрни бениҳоя муҳим. Шу боис ушбу акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида кексаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади. Бунинг учун дастлаб тиббий текширувдан ўтказиладиган нуронийлар рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади. Шундан сўнг акцияга жалб қилинган кекса ёшли инсонлар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади. Тиббий кўриклар якунида: ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади; юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор кекса ёшли беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади. Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил мамлакатимиз бўйлаб бир қанча саломатлик ойликлари ташкил этилди. Мазкур соғломлаштириш тадбирлари орқали қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, мактаб ўқитувчилари ҳамда боғча тарбиячилари тиббий текширувдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилди.

  • 1 Август, 12:08
  • Батафсил
not found

Ингалипт

Ингалипт вируслар, патоген бактериялар ва патоген замбуруғлар томонидан нафас йўлларининг эпителийсига зарар етказиш натижасида юзага келадиган турли юқумли касалликларни комплекс даволашда қўлланилади. Бу касалликлар одатда иситма, бурун битиши, йўтал, томоқ оғриғи, тананинг умумий интоксикацияси белгилари билан бирга келади. Комбинацияланган препарат қуйидаги нипатологиялар даволашда қўлланилади: - тонзиллит - фарингеал ва палатин бодомсимон безларнинг узоқ муддатли яллиғланиши;- фарингит - шиллиқ ва лимфоид тўқималарнинг, бодомсимон безлариниинг яллиғланиши; - ларингит - ҳалқум шиллиқ қаватининг яллиғланиши;- афтоз стоматит - сирт қатламининг бузилиши ва эрозия шаклланиши билан кечадиган оғиз мембранасининг яллиғланиш жараёни;- ярали стоматит - оғиз бўшлиғининг яллиғланиш патологияси, шиллиқ қаватнинг фокусли деструкцияси билан намоён бўлади. Ингалиптдан қандай қилиб тўғри фойдаланиш керак? Даволаш жараёнини амалга оширишдан олдин, томоқ ва оғиз тўпланган шилимшиқдан тозаланиши керак. Бунинг учун сув ёки антисептик эритмалардан фойдаланиб, чайқаш мумкин, масалан, Мирамистин. Шишадаги суюқлик жуда ўзига хос ширин ва ўткир таъмга эга, уни ҳамма ҳам ёқтирмайди. Aммо оториноларингологлар уни икки дақиқа давомида ютиб юбормасликни маслаҳат беришади. Бундан ташқари, ярим соат давомида овқатланиш ва ичишни тўхтатиш тавсия этилади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Ингалиптнинг фаол ёки ёрдамчи компонентларига аллергия мавжуд бўлганда қўллаш мумкин эмас. Педиатрияда ингалипт 3 ёшдан бошлаб қўлланилади, чунки суюқлик нафас йўлларининг шиллиқ қаватига кирганда бронхоспазм хавфи мавжуд. Махсус кўрсатмаларЭтил спирти ингалиптнинг терапевтик самарадорлигини пасайтиради, бу эса тикланишни секинлаштиради. Даволаш пайтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. "Дори-Дармон" АК дорихоналарида ингалиптнинг нархи -12.500 сўм

  • 1 Август, 09:10
  • Батафсил
not found

Иш хақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2023 йилдаги “Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида”ги 286-сон қарори қабул қилинди.  Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган ҳоллардан ташқари иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланган.  Ҳужжат билан   иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби ўрнатилди. Ушбу шаклда иш ҳақини тўлаш қуйидаги ҳолларда мумкин бўлади: ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш; ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.  Иш ҳақини ушбу шаклда тўлашга ходимнинг розилиги билан йўлга қўйилади ва бу ҳақда меҳнат шартномасида кўрсатилади, шу билан бирга натура шаклидаги тўлов миқдори ойлик иш ҳақининг 30%дан ошмаслиги керак.  Ходимнинг иш ҳақидан 50% гача миқдорда ушлаб қолинса — ходимга натура шаклида тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаси 10%дан ортиқ бўлиши мумкин эмас, 50%дан ортиқ миқдорда ушлаб қолинса — ходимга иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.  Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади: ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш; қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш; алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш; уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш.

  • 31 Июль, 17:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech