Янгиликлар

not found

Ҳиндистоннинг Riemann Labs лабораторияси заҳарли йўтал сироплари савдосига алоқадорлиги сабабли ёпилди

Ҳиндистон ҳукумати бошқа фарм маҳсулотлари қатори йўтал сиропларини ишлаб чиқарадиган ва экспорт қиладиган Riemann Labs фармацевтика компаниясини тўхтатишни буюрди, деб хабар бермоқда Reuters. Бу заҳарли сироплар туфайли юзлаб болаларнинг ўлимига оид тергов доирасида мамлакатда санксия қўйилган олтинчи компаниядир. Компания томонидан Камерунга Naturcold савдо белгиси остида йўтал ва шамоллаш сироплари экспорт қилинган. Ўтган ой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Naturcoldнинг камида битта партиясида ўша мамлакатда болаларни ўлдириши мумкин бўлган жуда юқори даражадаги заҳарли бирикма борлиги аниқланганини айтди. Riemann Labs раҳбарлари бўлиб ўтган ҳодисалар тўғрисида хабари бўлмаган, деб такидланади манбада. Журналистлар томонидан компания вакилларидан уларнинг маҳсулоти бўлиб ўтган фожеага алоқаси борлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот ололмадилар. Маълумки, Naturcoldнинг сўнгги партияси 2022 йил март ойида Riemann Labs томонидан чиқарилган ва шундан сўнг йўталга қарши воситани ишлаб чиқариш ҳуқуқи Буюк Британияда рўйхатдан ўтган Fraken International компаниясига ўтган. Бироқ, Буюк Британия расмийлари мамлакатда бундай компания йўқлигини айтиб, бу маълумотларни тасдиқламаган. Камерун аҳолисидан ташқари, Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистондаги оилалар ҳинд сиропларидан зарар кўрган. Ўлганларнинг аниқ сони номаълум, оммавий ахборот воситалари камида 300 кишининг ўлганини хабар қилмоқда. Aввалроқ Ҳиндистон яна учта компаниянинг (Yarindo Farmatama, Universal Pharmaceutical Industries, AFI Farma) ишлаб чиқариш лицензияларини тўхтатиб қўйган, шунингдек, Maiden Pharmaceuticals ва Marion Biotech фаолиятини тақиқлаган эди.

  • 4 Август, 09:08
  • Батафсил
not found

Польшада бир йил давомида 323 та дорихоналар ёпилди

Кузатувчилар мустақил дорихоналарни тармоқ дорихоналарига алмаштириш тенденциясини қайд этишмоқда. IQVIA томонидан тақдим этилган 2023 йилнинг иккинчи чорагига оид маълумотларга кўра, ҳозирда Польшада 12 769 та дорихона ва дорихона шохобчалари фаолият кўрсатмоқда – бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 245 тага камайганини кўрсатади. Aммо маълумотлар чуқурроқ ўрганилганда, тугатилган мустақил дорихоналар сони 323 тани ташкил этгани маълум бўлди. Ва 78 та янги дорихона тармоқ дорихоналар томонидан очилган. Aйни пайтда дорихоналар тармоғи бутун республика бўйлаб 5948 та шохобчани бирлаштирган. Бугунги кунда Польшада 50 дан ортиқ савдо нуқталарига эга 17 та дорихона тармоғи мавжуд. Улар жами 3052 та дорихонани бошқаради, бу бозорнинг 36,3 фоизини ташкил қилади. 13 та виртуал тармоқ 3178 та дорихонани бирлаштиради, бу бозорнинг 17,5% ни ташкил қилади. Июн ойида мустақил дорихонанинг (1-4 та савдо нуқталари) ўртача ойлик айланмаси 203 000 минг злотийни, тармоқлии дорихона (5 ва ундан ортиқ савдо нуқталари) эса ўртача 404 000 минг злотийни ташкил этди.

  • 3 Август, 15:22
  • Батафсил
not found

Қизилмия илдизи сиропи: йўтал даволашда қандай қўлланилади

Қизилмия - кимёвий таркиби бой бўлган машҳур доривор ўсимлик. У кўплаб касалликлар, жумладан, нафас олиш тизимини даволаш учун ишлатилади. Қизилмия асосидаги препаратлар ўсимликдан қилинганлиги сабабли, уларнинг ножўя таъсирлари кам бўлади ва катталарда ҳам, болаларда ҳам қўлланилиши мумкин. Қизилмия илдизларининг таркибида бўлган глициризин кислотаси вирусларга қарши курашади, тўқималарнинг янгиланишини яхшилайди ва оғриқни қолдиришга ёрдам беради. Қизилмия илдизи сиропи кимга кўрсатилади ва қандай ишлатилади? Қизилмия илдизи сиропи машҳур йўтални бостирувчи воситадир. Сиропнинг ўзи жигарранг рангга ва ширин таъмга эга қуюқ суюқлик шаклида бўлади. Ушбу препарат балғам кўчирувчи таъсирга эга. Шунинг учун у бронхларнинг ўткир ва сурункали яллиғланиши, трахеит, пневмония, бронхоектатик касалликларида қо`лланилиши мумкин. Уни қўллаш учун асосий кўрсатма - ажралиши қийин бўлган қуюқ ва ёпишқоқ балғам. Бу сироп қандай қўлланилади? Катталарга кунига уч марта ярим стакан сувда бир кичик қошиқ препарат аралаштириб ичиш тавсия етилади. Икки ёшгача бўлган болаларга сувга, улар неччи ёшда бўлса, шунча томчи (бир ёки икки томчи) аралаштириб берилади. Икки ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болаларга ярим чой қошиқ тўртдан бир стакан сувда суюлтириб берилади. Ушбу препарат унинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик мавжуд беморларга тақиқланади. Бундан ташқари, ошқозоннинг яллиғланиши ва ошқозон ярасидан азият чекаётканлар ҳам ичмаслиги керак. Ҳомиладорлик даврида сиропни еҳтиёткорлик билан ва фақат шифокор билан олдиндан маслаҳатлашганидан сўнг қўллаш керак. Бир ёшгача бўлган болаларга ҳам бериш тавсия қилинмайди.

  • 3 Август, 13:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech