Шифокор қалқонсимон без касалликларини кўрсатадиган аломатларни номлади
Тиббиёт фанлари номзоди Наталя Тананакина "Известия" га берган интервюсида қандай аломатлар қалқонсимон без касалликларини кўрсатиши мумкинлигини айтди.
“Қалқонсимон без инсон эндокрин тизимининг энг катта ва энг муҳим органларидан биридир. У гормонлар ишлаб чиқаради, шу билан метаболизмни тартибга солади, бу эса тананинг ривожланишига таъсир қилади. Шунингдек, инфекцияларга қарши курашишда иммунитет тизимининг ишлаши, инсоннинг кайфияти ва ташқи кўриниши учун жавобгардир. Статистик маълумотларга кўра, сайёрадаги ҳар учинчи одамда қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Қалқонсимон без касалликларига турли омиллар сабаб бўлади: ирсият, қуёш тагида кўп вақт ўтказиш, стресс, вирусли ва бактериал инфекциялар, бурун-ҳалқум йўлининг сурункали касалликлари, иммунитетнинг пасайиши ", деди у.
Шифокорнинг сўзларига кўра, энг кўп учрайдиган касалликларга гипотериоз, гипертериоз, буқоқ ва тугунлар (саратон ривожланишига олиб келиши мумкин) ва аутоиммун тироидит киради. Уларнинг хавфи шундаки, қалқонсимон без фаолияти бузилиши кўпинча бошқа органларнинг касаллик белгилари ортида яширинади, шунинг учун бемор бутунлай бошқа мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин ва ташхис анча узоқ давом этиши мумкин.
Қалқонсимон без касалликларининг аксарияти йод танқислиги билан боғлиқ. Йод танқислиги нафақат орган ҳажмининг ўсишига, балки қайтарилмас ўзгаришларга ҳам олиб келади.
“Қуйидаги аломатлар қалқонсимон без касалликлари мавжудлигини кўрсатиши мумкин: ташвишга тушиш ҳолатларининг кучайиши; хотира, консентрация билан боғлиқ муаммолар, чарчоқ; ортиқча вазн, либидонинг пасайиши, ҳайз даврининг бузилиши, юрак тез уриши ва юқори қон босими, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ, репродуктив дисфункция, томоқдаги шиш ҳисси, соч тўкилиши, сочларнинг мўртлиги, терининг қуруқлашишии, танада иссиқлик алмашинувини бузилиши, - деди эксперт.
Aгар бундай аломатлар аниқланса, мутахассисга мурожаат қилишингиз керак. Профилактик текширувларни эътиборсиз қолдирмаслик керак, бу касаликкни дастлабки босқичда аниқлашга ва имкон қадар тезроқ даволашни бошлашга ёрдам беради, дея хулоса қилди Тананакина.