Янгиликлар

not found

ЖССТ саломатлик бўйича сунъий интеллектга асосланган виртуал маслаҳатчини ишга туширди

ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни (7 апрель) арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган такомиллаштирилган эмпатик жавоб функциясига эга саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи (консультант) прототипининг ишга тушганини эълон қилди. S.A.R.A.H. (Smart AI Resource Assistant for Health) сунъий интеллектга асосланган, саломатлик масалалари бўйича интерактив ёрдамчи деган маънони англатади ҳамда янги тил моделлари ва энг замонавий технологияларга асосланган тиббий-санитария соҳасидаги маълумотларнинг интеллектуал генераторлари (аватарлари) эволюцияси натижасидир. Тизим ҳар қандай компьютер қурилма фойдаланувчиси билан кечаю-кундуз саккиз тилда мулоқот қилиш имконига эга бўлиб, саломатлик билан боғлиқ қатор масалалар бўйича маълумотларни тақдим этади. Бунда соғлом турмуш тарзи, руҳий саломатлик йўналишлари ҳам қамраб олинган бўлиб, фойдаланувчиларга ўз соғлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашга режали кўмаклашиб боради. S.A.R.A.H. ёрдамида фойдаланувчилар бутун дунё бўйлаб асосий ўлим сабаблари, хавф омиллари, жумладан, саратон, юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари ҳамда қандли диабет ҳақида батафсил маълумотглар билан танишишлари мумкин. Улар тамаки чекишни ташлаш, фаол турмуш тарзига амал қилиш, соғлом овқатланиш, стрессдан чиқиш ва бошқа турли мавзулар бўйича долзарб маълумотларни олишлари мумкин. Шунингдек, тизим бутун дунёда саломатлик учун ҳуқуқларни тарғиб қилишнинг яна бир воситаси бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. “Рақамли технологиялар соғлиқни сақлаш соҳасининг келажагини белгилаб бермоқда ва ЖССТнинг устувор вазифаларидан бири мамлакатларга саломатликни асраш йўналишида рақамли технологиялардан фойдаланишда кўмаклашишдир, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — S.A.R.A.H. саломатлик ҳақида маълумотлар оммабоплигини ошириш учун келажакда сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида бизга тушунча беради”. S.A.R.A.H.нинг янгилиги шундаки, ушбу тизим берилган алгоритм ёки сценарийдан эмас, балки реал вақт режимида жавоблар мазмунини аниқроқ танлашга ёрдам берувчи генератив сунъий интеллектдан фойдаланади. Бир вақтнинг ўзида одамларнинг ўзаро мулоқотини эслатувчи режимда кўп сонли фойдаланувчилар билан динамик, индивидуал ўзаро алоқани амалга оширади.  Шунингдек, у жавобларни ҳамдардлик ва бағрикенглик руҳида, фойдаланувчи сўровининг майда жиҳатларини ҳам инобатга олган ҳолда тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу тизимнинг аввалги версияси “Флоренс” номи билан аталган бўлиб, ундан COVID-19 пандемияси даврида муҳим тиббий-санитария соҳасига оид маълумотларни тарқатиш учун фойдаланилган.

  • 8 Апрель, 09:02
  • Батафсил
not found

2023 йилда  25,0 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди                                   

Бугун  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг 2023 йил фаолияти якунлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган матбуот анжуманида "Дори-Дармон" АК Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камилов компаниянинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди. Таъкидланганидек, фармацевтика соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам соҳани ривожлантиришга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон фармацевтика бозорида 616 та дори воситаларини улгуржи реализацияси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ташкилотлар мавжуд. Ана шундай йирик ташкилотлардан бири “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда фаол иштирок этиб келмоқда.  ТАЪМИНОТ ЙЎНАЛИШИДА                                           “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири ҳисобланади. Шундан, 2023 йил  давомида: —соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  –166,2 млрд. сўмлик;  —бошқа даволаш профилактика муассасаларига – 63,0 млрд. сўмлик; —хусусий секторга – 55,6 млрд. сўмлик; —ҳарбий даволаш муассасаларига – 7,0  млрд. сўмлик; —ҚВП ва ҚОПларга – 78,4 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди. Шунингдек, хабарингиз бор Компаниямиз тизимидаги жамиятларда махсус жиҳозланган автомобилларда кўчма дорихоналар  ташкил этилган бўлиб,  маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради. 2023 йил давомида кўчма дорихоналаримиз орқали аҳолига 3,1 млрд.сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилган.  ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ўзига юклатилган ижтимоий вазифалар қаторида Давлат буюртмасини ҳам мунтазам равишда масъулият билан бажариб келаётган ташкилотлардан бири саналади.    Хусусан, 2023 йилда 2 154 784 доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ва бошқа тиббиёт марказларига етказиб берилди. Компания томонидан ўтган йилда 14,7 млрд.  сўмлик Украинанинг “Индар” хусусий акциядорлик комапняиси  томонидан ишлаб чиқарилган 682 465 флакон  инсулин кирим қилинди, шундан 5,4 млрд. сўмлик 272 825 флакон инсулин ССВга етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-216-сон, 25.04.2022й) қарорига кўра, 2023 йилда Компания Германиянинг “Biotest Pharma GmbH” томонидан ишлаб чиқарилган 3 800 дона “Интратект 50 мг/мл инф. учун эритма 100 мл” (Одам нормал иммуноглобулини) харидини амалга оширди ва шартнома асосида “Oʻzmedimpeks” МЧЖга етказиб берилди. Умуман олганда, 2023 йил давомида қарийд 68,0 млрд.сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди. ИМТИЁЗЛИ АСОСДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (204-сон, 22.07.2013й) қарорига асосан амбулатория даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахсларга 2023 йилда 468 120 та рецепт орқали 25,0 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.  ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИГА ЗАРУР АМАЛИЁТЛАР (GXP) ТАЛАБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ GxP дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг фармацевтик ишлаб чиқишдан пировард истеъмолчигача бўлган дори воситалари “Ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган бутун жаҳонда тан олинган модель.  “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon" акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти" ва  "Qashqadaryo Dori-Darmon", “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари  “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олишига эришилди. Бундан ташқари яқин кунларда “Navoiy Dori-Darmon” акциядорлик жамияти ҳамда “Xorazm Dori-Darmon” масъулияти чекланган жамияти ҳам GDP сертификатини олиши кутилмоқда.  РЕИМБУРСАЦИЯ ДАСТУРИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-4890-сон, 12.11.2020й) ва (ПҚ-140-сон, 1.05.2023й) қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тасдиқланган Давлат дастури ижроси сифатида Компанияга қарашли Сирдарё вилоятидаги 40 та ва Тошкент шаҳридаги 10 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация  дастурига уланди. Шу кунларда Олмазор ва Чилонзор туманларидаги компанияга қарашли дорихона ва дорихона шохобчаларини ҳам реимбурсация дастурига улаш ишлари олиб борилмоқда, яқин кунларда ишга тушириб, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсад қилинган. 2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилган. МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК Компания 130 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания томонидан 2023 йилда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда маҳаллий дистрибьютерлардан 123,0 млрд. сўм, хорижий таъминотчилардан 157,2 млрд.сўм миқдорида фармацевтика маҳсулотлари харид қилинган.  ТОВАР АЙЛАНМАСИ Компаниянинг ҳисобот йилида умумий товар айланмаси 845,2 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 620,1 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 225,1 млрд. сўмни ташкил этди. 2024 ЙИЛ УЧУН МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР  Компания белгиланган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 2024 йилда ҳам ўз олдига ўлкан мақсадларни қўйган:  - аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш даражасини янада ошириш; - аҳолининг айрим тоифаларини имтиёзли асосда ижтимоий аҳамиятга эга  дори воситалари ва реимбурсация дастури доирасида дори воситалари билан мунтазам таъминлаш; - “Электрон рецепт” тизимига уланиш ишларини давом эттириш; - маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш; - Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг муҳим ва зарур дори воситаларини билан таъминлаш; - компания тизимидаги барча жамиятларнинг GDP ва барча дорихоналаримизнинг GPP миллий талабларига мувофиқ бўлишига эришиш; - компаниянинг умумий товар айланмасини 297,0 млрд. сўмга етказиб, 9,0 млрд. сўм соф фойдага эришиш. Компания фаолиятига оид маълумотлар тақдим этилгач, @Rasmiy_aloqabot орқали келган ҳамда журналистлар томонидан берилган саволларга компания раҳбарлари ва масъуллари томонидан жавоб берилди. Хусусан, республикамизнинг чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига дори воситаларини етказиб бериш, кўчма дорихоналарни ташкил этиш, реимбурсация дастури, ижтимоий аҳамиятга эга дориларни сотиш ҳуқуқи, кадрлар масалалари журналистлар эътиборида бўлди. Матбуот анжумани “Ўзбекистон” ва “Ўзрепорт” телеканаллари, шунингдек АОКА ҳамда компаниянинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги каналлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди    

  • 5 Апрель, 15:51
  • Батафсил
not found

Март ойида 980 ўрам қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари аниқланди

Юртимизда мунтазам равишда, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари айланмасига қарши курашиш мақсадида ҳар ойда бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг феврал ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотларини экпертизадан ўтказиш бўйича 166 та мурожаат келиб тушган. Тақдим қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилганда таҳлиллар натижаларига кўра, ноқонуний муомалада бўлган: ➖ 7173 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд;➖ 10664 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;➖ 16 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ (контрафакт);➖ 800  ўрам - яроқлилик муддати тугаган (сифатсиз);➖ 980 ўрам – қалбакилаштирилган, умумий 19633 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги юзасидан хулоса берилди. Ҳамда ушбу сифатсиз, қалбакилаштирилган ва Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди.

  • 5 Апрель, 08:54
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech