Янгиликлар

not found

Шифохоналар ичидаги дорихона фармацевтлари маошини кўтаришни талаб қилмоқда

Россиянинг 74 вилоятидан тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 700 нафардан ортиқ фармацевт ва провизорлар ҳукумат ва мутасадди идоралар раҳбарларига уларнинг меҳнат шароитлари, хусусан, иш ҳақининг пастлигига эътибор қаратишни сўраб мурожаат қилди. Фармацевтларнинг сўзларига кўра, олий маълумотли ва зиммасида катта масъулият бўлишига қарамай, уларнинг мақоми кичик тиббиёт ходимлариникига тенг. Бундан ташқари, улар шифокорларники каби ижтимоий қўллаб-қувватлаш имтиёзларига эга эмаслар. Росздравнадзор маълумотларига кўра, 2023 йилда бутун мамлакат бўйлаб уч мингга яқин шифохона дорихоналари ишлаган. Уларнинг ходимлари кенг кўламли вазифаларни бажарадилар. Хусусан, ташкилотларнинг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, аризалар ёзиш, даъволар билан ишлаш, солиқ ва бошқа бўлимларга ҳисобот бериш, шифокорнинг рецептларини тузатиш, дори воситаларининг ножўя таъсирини қайд этиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп дориларнинг муомаласи учун жавобгарлик, ҳаттоки оммавий ишлаб чиқарилмайдиган дори воситаларини ишлаб чиқариш - бу уларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати. Ушбу тўплам вазифа учун касалхона дорихоналари ходимларига ойига ўртача 45 минг рубл (483 доллар атрофида) маош берилади. Россия президенти фармойиши билан 1- апрелдан вилоятлардаги барча тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоизгача оширилиши керак, аммо бу фармацевтика ходимларига тааллуқли эмас. Мурожаат муаллифлари “иш ҳақи ва ижтимоий имтиёзлар бўйича юзага келган тафовутни бартараф этиш” мақсадида тиббиёт ташкилотидаги фармацевтика ходимларининг ҳуқуқ ва имтиёзларини тиббиёт ходимларига тенглаштиришни сўрашмоқда.

  • 13 Апрель, 14:47
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласи тақиқланиши мумкин

“Айрим қонун ҳужжатларига тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.  Таҳлилларга кўра, электрон сигареталарни чекувчи ўсмирлар ва ёшлар салмоғи катта ёшдагиларга нисбатан уч баробар кўп. Ҳужжатда айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил; Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда - 27 та, 2021 йилда - 31 та, 2022 йилда - 856 та, 2023 йилда – 1040 та аниқланган. 18-29 ёшдаги аҳоли орасида тамакини қиздириш тизимидан фойдаланиш даражаси (252 минг нафар) 30-69 ёшдаги аҳолига (94,2 минг нафар) нисбатан 2,5 баравардан кўп. Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади. Шу муносабат билан: - биринчидан, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласини тақиқлаш;- иккинчидан, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланиши мумкин. Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласини тақиқлаш мақсадида лойиҳада қатор жиҳатлар назарда тутилмоқда. “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунга тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш, реализация қилишни тақиқловчи тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Муомаласи тақиқланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, реализация қилиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш, шундай ҳаракатларни содир этган айбдор шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Жиноят кодексига киритилмоқда. Шу билан боғлиқ жиноят ишларини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Жиноят-процессуал кодексга мос равишда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

  • 13 Апрель, 11:54
  • Батафсил
not found

Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана сотишда чекланган савдо устамалари қўлланилиш белгиланган.  Бунда 12% ҚҚС суммаси ҳам устаманинг таркибида бўладими?

▫️ Четдан олиб келинадиган ва мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари воситачилар сонидан қатъий назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама белгиланади. ▫️ Чакана савдодаэса, улгуржи нархидан 20 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади. ▫️Ижтимоий дорихоналар томонидан иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10%идан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда сотилади. ВМҚ-185-сон 06.04.2017-йил  Бунда товар таннархига дастлаб улгуржи савдода ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) ҚҚСсиз нархига 15%, чакана савдода улгуржи нархига 20 % миқдорида устама қўйилади ва 12 % миқдорида ҚҚС ҳисоблаб реализация қилинади. Солиқ кодекси-248-модда 

  • 13 Апрель, 09:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech