Янгиликлар

not found

КОНСТИТУЦИЯ — ҲУҚУҚЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ

Конституция – ҳар бир ҳуқуқий-демократик давлатнинг Асосий қонунидир. Конституция сўзи луғавий жиҳатдан “Низом”, “Қоидалар тўплами” деган маънони англатади. Мазмун-моҳиятига кўра, ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим аҳамиятга эга. 1992 йил 8 декабрда XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган Конституциямиз мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасида босқичма-босқич ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда ҳуқуқий кафолатидир. Халқимизнинг асрий орзулари, озод ва обод Ватан тараққиёти тамойиллари, юртимиз фуқароларининг бурчлари, ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ўзида мужассам этган Бош қомусимиз  том маънода ижтимоий тараққиёт суръатларига таъсир кўрсатадиган муҳим манба, юксалишни белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция – Бош қомусимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош мутахассиси Саламат Туремуратов иштирок этди. У Конституциянинг давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳамда фуқаролар ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Конституция умуминсоний ҳамда халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган тарихий, миллий, ҳуқуқий ва маънавий қадриятларининг уйғун ва ҳамоҳанглиги асосида яратилгани хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади. Бош қомусимиздаги барча моддалар шу юртда яшаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари, хоҳиш-иродасини ифодалайди, яъни ҳар бир шахснинг тақдирига дахлдор. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

  • 7 Декабрь, 15:23
  • Батафсил
not found

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони – фидойиларга кўрсатилган эътибордир

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди. “Dori-Darmon” АК тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимларининг  мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланиб, илк марта таъсис этилган ушбу эсдалик нишони билан тақдирланишди:              Дилмурод Ахатов. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ директори Мавлуда Қурбонова. “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ 1- сон дорихона қадоқлаш бўлими мудири.   Умид Набиев. “Навоий Дори-Дармон” АЖ  қошидаги  “Авиценна” МЧЖ директори.       Рўзметов Шоназар. "Хоразм ДориғДармон" МЧЖ Фармацевтика ишини ташкил қилиш бўлим мудири. “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖда фаолият юритаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар ҳам тақдирланган орасида бор: Мавлуда Нуруллаева. Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис Рашит Бехбудов. Махсуc бўлим мудириШавкат Хамдамов. 13-сон дорихона мудириМуҳайё Ахмедова. 15-сон дорихона фармацевтиЭркиной Худайназарова. Дори воситаларини қабул қилиш ва нарх-наво бўлими бош мутахассиси “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган барча ҳамкасбларимизни самимий қутлаймиз.

  • 7 Декабрь, 10:02
  • Батафсил
not found

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

“Дори-Дармон” АКда “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖ раҳбарияти масъул шохобча мудирлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди. Шунингдек, тизимдаги барча корхона ва ташкилот раҳбарларини жалб қилган ҳолда zoom орқали йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Комплаенс назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов сўз олиб тизимда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Комплаенс-назорат хизмати томонидан 2022 йилда соҳа олдига қўйилган асосий вазифалар ижросини таъминлаш борасида режа асосидаги дастурлар ишлаб чиқилиб, тегишли тармоқлар билан ишлар олиб борилмоқда.  “Дори-Дармон” АК раҳбарияти томонидан дорихоналарда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ходимлар, фармацевтика соҳаси билан алоқадор тадбиркорлар билан учрашув ва профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда. Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Йиғилиш иштирокчилари томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда, энг аввало, ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди. Коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар компания тизимида қонунчилик бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз “Дори-Дармон” АКнинг ишонч телефони 78-120-16-67 рақамига қўнғироқ қилишингиз  ёки телеграм мессенжеридаги алоқа канали @Doridarmon_aloqabot орқали мурожаат этишингиз мумкин.

  • 5 Декабрь, 11:23
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech