Янгиликлар

not found

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-8

01.08.2023 йил. “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–255-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра: - 2024 йил 1 январдан оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тибби - 2024 йилдан заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида қўшимча йилига камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш йўлга қўйилади.    Қарор билан шунингдек, 2023–2026 йилларда оториноларингология хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 15.08.2023 йил. “Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим  ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”  Президент фармони (ПФ–140) имзоланди.  Фармон билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди   Шунга кўра: - 2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади; - 2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади; - 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

  • 29 Декабрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Гриппни юқтириш хавфи юқори бўлгани учун кимлар мавсумдан олдин эмланади?

Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.  Унга қуйидагилар киради:  ▫️ҳомиладор аёллар; ▫️6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар; ▫️60 ёшдан ошган шахслар; ▫️6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар; ▫️тиббиёт ходимлари; ▫️“Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

  • 29 Декабрь, 09:25
  • Батафсил
not found

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-7

28.07.2023 йил. “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–244-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан: ♦ Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси (овқатланиш илми)” бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади;♦Тошкент фармацевтика институтида “Экспериментал ва спорт фармакологияси” магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади. Давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.

  • 28 Декабрь, 11:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech