15:30 (03.12.2024)

719

ЮНИCЕФ: Дунё бўйлаб ўсмирлар орасида аниқланган янги ОИВ инфекциясининг 70 фоизи қизларга тўғри келади

ЮНИCЕФ маълумотларига кўра, 2023-йилда дунё бўйлаб 15-19 ёшли 96 минг қиз ва 41 минг ўғил бола ОИВ инфекциясини юқтирган, яъни ўсмирлар ўртасидаги янги инфекцияларнинг 70 фоизи қизларга тўғри келади. Бундан ташқари, Тропик Aфрика мамлакатларида бу кўрсаткич 90 фоизга етади.

Сўнгги ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида янги ОИВ инфекциялари сони сезиларли даражада камайди. Бироқ, айрим ўсмирлар, айниқса, қизлар ҳали ҳам зарур ижтимоий-тиббий, жумладан, профилактика хизматларидан фойдалана олмаяпти.

Даволанаётганлар орасида катталар кўпроқ
2023-йилда 19 ёшгача бўлган гуруҳда 250 000 та янги ОИВ инфекцияси қайд этилди, бу эса бутун дунё бўйлаб ОИВ билан яшаётган болалар ва ўсмирларнинг умумий сонини 2,4 миллион кишига етказди.

ОИВ билан касалланган катталарнинг 77 фоизи антиретровирус терапиясини олаётган бўлса, 14 ёшгача бўлган болаларнинг атиги 57 фоизи ва 15-19 ёшли ўсмирларнинг 65 фоизи ундан фойдаланиш имкониятига эга.

Ўтган йили 90 мингдан ортиқ бола ва ўсмирлар ОИТС билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этган. Ўлимнинг 73 фоизи 10 ёшгача бўлган болаларда содир бўлган.

ОИВ ҳали ҳам жиддий таҳдиддир

Шу билан бирга, ЮНИCЕФ 2010-йилдан буён дунёнинг аксарият минтақаларида умумий инфекция даражаси пасайганига қарамай, 2023-йилда Шарқий ва Жанубий Aфрикада 15-19 ёшли болалар ва ўсмирлар ўртасида 74 мингта янги ОИВ инфекцияси ҳолати қайд этилганини эслатиб ўтади. Ғарбий ва Марказий Aфрикада – 18 минг, Жанубий Осиёда – 8,9 минг, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда – 5,8 минг, Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси - 16 минг.

Лотин Aмерикаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида сўнгги ўн йил ичида ўсмирлар ўртасида ОИВ инфекцияси сезиларли даражада пасаймаган, Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрикада эса 2010 йилдан бери ўсмирлар ўртасида янги инфекциялар 70 фоизга ошган.

“Aгар ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинса, биз ОИТСни енгамиз”, — дея хулоса қилди деди БМТ раҳбари.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech