09:00 (19.09.2024)
240
Куни кеча «Сурхон Дори-Дармон» МЧЖда навбатдаги йиғилиш ўтказилди
Йиғилиш кун тартибида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10-апрелдаги ПФ 5707-сонли фармони ҳамда 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан:
2025 йил 1 январга қадар — фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар;
2026 йил 1 январга қадар — бошқа дорихоналар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.
Йиғилишда масъулларга жамият тизимдаги дорихона ва дорихона шохобчаларида олиб борилаётган GPP талабларига мувофиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини янада жадаллаштириш, масъул ташкилотга аризаларни топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда таркибида 14 та Марказий дорихоналар мавжуд бўлиб, масъул бўлимга мазкур дорихоналарга 1-C дастурини ўрнатиб, ишга тушириш чораларини кўриш, зарур ҳолатларда “Дори-Дармон” АК мутахассисларидан керакли тавсияларни олиш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, йиғилишда аҳолини сифатли ва зарур дори воситалари билан таъминлаш, жамиятнинг чакана савдо айланмасини ошириш, ходимларнинг ишга масъулият билан ёндошиши, тартиб-интизомга қатъий амал қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.