09:02 (08.06.2023)

1347

Стационарлар дори воситалари билан қандай таъминланади

Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи, рўйхат рақами 3438, 31.05.2023 й.).

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш шифохона орқали амалга оширилади (Президентнинг 26.10.2022 йилдаги ПҚ-411-сон қарори).

Бунда, алоҳида ҳолатларда шифохонада беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Беморларни даволаш учун талаб этиладиган дори воситаларининг тўлиқ ҳажмда харид қилинишини таъминлаш учун шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. Шунингдек, шифохоналар томонидан бирламчи зарур бўладиган захиранинг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шакллантирилиши назарда тутилмоқда.

Республика даражасидаги давлат шифохоналарида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги нормаларни ўз ичига олади:

➖ тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

➖ дори воситалари вa тиббий буюмларни харид қилиш ва сақлаш;

➖ беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2023 йилдан кучга кирди.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech