12:00 (19.09.2024)

329

Қайси маҳсулотлар қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин

Лондон Университет коллежи тадқиқотчилари Кембриж университети ва Лондон Империал коллежи мутахассислари билан биргаликда ультра-қайта ишланган озиқ-овқатларни (UPF) истеъмол қилиш ва 2-тип диабет ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Илмий иш натижалари The Lancet Regional Health-Europe журналида чоп этилди.

Тадқиқотда олимлар озиқ-овқатнинг қайта ишланиш даражаси ва унинг соғликка таъсирини ўрганиб чиқди. Тайёр овқатлар, газаклар, ширинликлар ва ичимликларни ўз ичига олган ультра-қайта ишланган озиқ-овқатларга (UPF) алоҳида эътибор қаратилди. Тадқиқотчилар рационда UPF улушини 10 фоизга ошириш 2-тип қандли диабет ривожланиш хавфини 17 фоизга оширишини аниқлади.

Таҳлил Европанинг 8 та давлатидан 311 892 иштирокчининг маълумотларини ўз ичига олган, улар ўртача 11 йил давомида кузатилган. Ушбу давр мобайнида 14236 киши 2-тип қандли диабет билан касалланган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, қайта ишланган озиқ-овқатларни камроқ қайта ишланган овқатлар билан алмаштириш касаллик хавфини камайтиради.

Соғлиқ учун энг хавфли бўлган озиқ-овқат гуруҳлари орасида аччиқ газаклар, қайта ишланган гўштлар, тайёр овқатлар, сунъий ва ширин ичимликлар киради. Таҳлил шуни кўрсатдики, бу маҳсулотлар диабет ривожланишига жуда катта ҳисса қўшади.

Тадқиқот маҳсулотларни қайта ишлаш даражасига кўра тўрт тоифага ажратадиган Nova таснифлаш тизимига асосланди. Бу тадқиқотчиларга турли хил UPF нинг соғлиққа таъсирини аниқ баҳолаш ва энг катта хавф туғдирадиган гуруҳларни аниқлаш имконини берди.

Тадқиқот муаллифлари ультра-қайта ишланган озиқ-овқат истеъмолини камайтириш ва уларни камроқ қайта ишланган овқатлар билан алмаштириш 2-тип диабет ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин деган хулосага келишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech