11:52 (04.12.2024)

495

“NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган “NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “NATIONAL MED FARM” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 28 мартда берилган 671-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “NATIONAL MED FARM” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech