14:55 (01.11.2024)
482
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳри “Маърифат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.А. харидорга 3 турдаги жами 990 та капсуладаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 5,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бўка тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳри, Амир Темур кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган И.И. (муқаддам судланган) фуқаро А.Ж.га 100 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.