11:57 (25.05.2023)

1453

Қандай қилиб магнит бўронлар инфаркт ва инсультга олиб келади

ФВВнинг кучли магнит бўронлари ҳақидаги огоҳлантиришлари бежизга эмас. Улар ҳақиқатан ҳам инсон танасига таъсир қилиши олимлар томонидан исботланган.

Кп-индекси (бир суткада ҳар уч соатда геомагнит фаолликнинг ўртача кўрсаткичи) бўйича 4 баллдан ортиқ магнит бўрони кучли деб ҳисобланади. Физика-математика фанлари доктори Тамара Бреуснинг айтишича, геомагнит фаолликнинг ошиши юрак-қон томир тизимида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай муаммолари бўлган одамларда эса улар янада кучаяди.

Тадқиқотларга кўра, магнит бўронлари пайтида ҳар йили қўшимча 11 000 юрак хуружи ва 7 000 инсульт содир бўлади.
"Магнит бўронлари юрак уриш тезлигига ҳам таъсир қилади. Агар унинг ритми бузилса, тахикардия, брадикардия, аритмия пайдо бўлади", — дея қўшимча қилди эксперт.

Таъсир механизми қуйидагича: магнит майдон таъсирида эритроцитлар — қизил қон таначалари — бир-бирига ёпишиши мумкин, қон қуюқлашади ва томирлари тораяди. Бу босимнинг ошишига олиб келади.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech