14:12 (19.10.2022)

1793

Интернетдаги дорилар

Онлайн дорихоналар арзон нархлар ва уйга етказиб бериш хизмати билан жозибали кўриниши мумкин, аммо ёдда тутиш керак бўлган жиддий хавфлар мавжуд. Дори воситаларининг онлайн савдосининг кўплаб камчиликлари бор, уларнинг асосийлари яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган.

ЖССТ маълумотларига кўра, 50 фоиздан ортиқ ҳолларда манзили яширилган ноқонуний сайтлардан интернет орқали сотиб олинган дори воситалари қалбаки бўлиб чиқади.

Қалбаки дорилар

Контрафакт дори-дармонлар зарарли токсик моддаларнинг тасодифий аралашмаси ёки фаол бўлмаган, самарасиз дори бўлиши мумкин. Энг яхши ҳолатда, қалбаки дори воситаларидан фойдаланиш  самарасиз давлонишга олиб келади, энг ёмон ҳолатда соғликка жиддий таъсир қилади.

Сақлаш шартлари бажарилмаган бўлиши мумкин

Онлайн дорихоналар лицензияга эга эмас, яъни сақлаш шартлари ҳеч ким томонидан назорат қилинмайди. Бундан ташқари, ноқонуний дорихоналар ходимлари одатда махсус маълумотга эга эмаслар ва сотиб олинган дори воситаларининг ўзаро таъсирининг мумкин бўлган хавфлари ҳақида огоҳлантира олмайдилар.

Энг яхшиси дори воситаларини лицензияга эга дорихоналар веб-сайти орқали буюртма қилган маъқул.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech