Янгиликлар

not found

Контакт линзаларни тўғри танлаш жуда муҳим

Контакт линзалардан дунё аҳолисининг тахминан 2%и фойдаланади, уларнинг аксарияти 12 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлардир. Линзалар ҳам тиббий мақсадларда, ҳам эстетик мақсадларда қўлланилади. Бугунги кунда ёшлар орасида кўз рангини ўзгартириш мақсадида линза тақиш анчагина оммалашган. Ҳар бир линза тури махсус параметрлар билан тавсифланади: материал, эгрилик радиуси (BC, BCR), линза диаметри (D, OAD), оптик кучи, цилиндр ўқлари, линзанинг марказий қалинлиги ва бошқалар. Контакт линзаларнинг таъсир механизми кўзойнак линзаларига ўхшаш — улар ёруғлик нурини синдиради ва уни кўзнинг тор пардаси (ретина)га тўплайди. Контакт линзалар шартли равишда икки асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Қаттиқ контакт линзаларНисбатан кам қўлланилади — тахминан 10% ҳолатларда. Асосан кўзнинг шох пардаси билан боғлиқ мураккаб касалликларни тўғрилашда ишлатилади. 2. Юмшоқ контакт линзаларЖуда кенг қўлланилади (90%дан ортиқ ҳолатларда). Юмшоқ линзаларни қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:— оптик таъсирига кўра (яқинни ва узоқни кўролмасликни, астигматизмни, пресбиопияни (ёшга боғлиқ узоқни кўролмаслик) тўғрилаш учун),— материалига кўра (гидрогел линзалар, силикон-гидрогел линзалар), — алмаштириш муддатига кўра (кунлик, ҳафталик, ойлик). Контакт линзаларни мустақил равишда харид қилиш мумкин, аммо қуйидаги ҳолатларда албатта офтальмологга мурожаат қилиш зарур:1. Агар инсон илк бор контакт линза тақишни режалаштираётган бўлса, албатта шифокор қабулидан бошлаш керак. Мутахассис тўлиқ текширув ўтказиб, беморга энг мос линза турини танлаб беради. 2. Линза тақишда ноқулайлик пайдо бўлса. Тўғри танланган линзалар одатда кўзда сезилмаслиги керак. Агар линзадан фойдаланганда кўриш ёмонлашса ёки ноқулайликлар (бош айланиши, кўзда ёт жисм ҳисси) пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. 3. Мунтазам йиллик текширувАгар инсон контакт линза тақса, демак унда муайян кўз муаммоси бор (истисно — фақат кўз ранги учун линзалар). Кўзда патология мавжуд бўлса, линза бор-йўқлигидан қатъи назар, ҳар 6–12 ойда бир марта тўлиқ текширувдан ўтиш керак. Тўғри фойдаланиш қоидалари:➖ Фақат тоза қўл билан тақиш/ечиш➖ Шикастланган линзани ишлатмаслик➖ Контейнер ва эритмани ҳар куни янгилаш➖ Бошқалар билан алмашмаслик➖ Белгиланган муддатдан ортиқ тақмаслик Қачон линза тақмаслик керак:➖ Кўз яллиғланганда (масалан, Конъюнктивит)➖ Шамоллаш/ЎРВИ пайтида➖Айрим дорилар қабул қилинганда (кўз қуриши мумкин) Контакт линзалар ҳаммага ҳам мос келавермайди. Қарши кўрсатмалар мавжуд. Баъзан линза материалига ёки уни сақлаш эритмасига аллергия ҳам тўсқинлик қилиши мумкин.

  • 24 Апрель, 09:00
  • Батафсил
not found

2026 йилда Ўзбекистонда аҳоли орасида менингит билан боғлиқ ҳолатлар бироз ортди- Санэпидқўмита

Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган. Инфекция билан боғлиқ 174 та ҳолатнинг 168 таси болалар билан боғлиқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди. Идора ўз хабарида 2026 йилда Ўзбекистонда аҳоли орасида менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар бироз ортганини қайд этган. Билдирилишича, шу муносабат билан аҳоли, айниқса болалар орасида ушбу инфекция кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 8024 доза вакцина харид қилиниб, беморлар билан мулоқотда бўлган 4862 нафар фуқаро эмлаш билан қамраб олинган. Вакцина билан эмлашга тиббий монелиги бўлган беморлар билан мулоқотда фуқаролар шифокорлар назоратида кимёвий профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. “Республикамизда 2026 йилнинг 1-чорагида 174 та менингококк ҳолати рўйхатга олинган бўлиб шундан 168 нафари 14 ёшгача бўлган болаларни ташкил қилмоқда. Касаллик динамикасига кўра, апрель ойида март ойига нисбатан 14 фоизга камайганлиги кузатилмоқда”, дейилади хабарда. Маълумот учун, менингит – бу бош ва орқа мия пардаларининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бактерия ёки вируслар сабабли юзага келади ва тез ривожланиши билан хавфли. Олдини олиш чораларига қуйидагилар киради: ўз вақтида эмланиш; шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш; касаллик аломатлари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш; жамоат жойларида эҳтиёт чораларини кўриш. Шунингдек, Ҳаж ва Умра сафарларига боришдан аввал менингококк инфекциясига қарши эмланишларини зиёратдан келгандан сўнг оммавий тадбирлардан чекланиш тавсия қилинади. Эмлаш – менингококк инфекциясидан ишончли ҳимояланишнинг энг самарали усулларидан бири. Санэпидқўмитага кўра, республикада эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш учун кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият ва кўрилаётган чоралар ҳақида ишончли манбалардан маълумот олиш сўралади.

  • 23 Апрель, 16:59
  • Батафсил
not found

СМА билан касалланган болаларга уйда даволаниш учун жиҳозлар берилади

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги тартиб жорий этилди. Ҳукуматнинг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сонли қарори билан ушбу тоифадаги бемор болаларни уй шароитида даволаш учун зарур тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия воситалари ва реабилитация техникалари билан таъминлаш тартиби тасдиқланди. Янги низомга кўра, боланинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига уйда даволаш бўйича ариза билан мурожаат қилади. Аризага якуний ташхис қўйилган тиббий хулоса ҳамда шифокорлар томонидан тавсия этилган зарур жиҳозлар рўйхати илова қилиниши шарт. Мурожаатлар ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади. Шунингдек, ҳудудий ишчи гуруҳ ҳар йили 1 июнгача кейинги йил учун зарур жиҳозлар бўйича эҳтиёжни республика даражасига электрон шаклда тақдим этади. Республика ишчи гуруҳи мазкур маълумотларни умумлаштириб, 15 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади. Вазирлик эса қонунчиликка мувофиқ тарзда тиббий жиҳозларни харид қилиш чораларини кўради. Жиҳозлар ҳар йили 1 июлга қадар ҳудудларга тақсимланиб, етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилингандан сўнг 10 кун ичида ота-оналарга шартнома асосида топширилади.

  • 23 Апрель, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech