Янгиликлар

not found

Депутат таклифи билан аҳолини қандли диабетга текшириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратиладиган бўлди

Давлат бюджети маблағларининг мақсадли йўналтирилиши, ундан унумли фойдаланилиши соҳалар равнақи ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунинг учун давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш давомида ҳар бир соҳа ва йўналишларга лозим бўлган маблағларни ўринли йўналтириш долзарб аҳамиятга эга. Шу кунларда “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида кўриб чиқилмоқда. Қўмита ва фракциялар ҳукумат томонидан тақдим этилган Бюджетнома лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда. ЎзХДП фракциясининг айни масала муҳокамасига қаратилган йиғилишида депутат Мақсуда Ворисованинг Бюджетнома лойиҳаси учун билдирган таклифи инобатга олинди. Гап шундаки, депутатнинг айтишича, ижтимоий касаллик бўлган қандли диабетнинг олдини олиш бўйича Президентнинг тегишли қарорига кўра, 40 ёшдан ошган аҳоли вакилларининг барчаси глюкозага текширилиши керак. Аммо бюджет лойиҳасида мазкур масала кўзда тутилмаган, маблағ ажратилмаган. Бунга жавобан масъуллар ушбу таклиф инобатга олинишини, давлат бюджети лойиҳасига киритилиб, маблағ ажратилишини маълум қилди.  Шунингдек, Мақсуда Ворисова лойиҳадаги солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ қисмидан жой олган дори-дармонга тааллуқли имтиёзларнинг олиб ташланиши нарх-навонинг ошиб кетишига таъсир қилиши мумкинлигини, бу эса аҳолига қийинчилик туғдиришини таъкидлади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Умид Ҳамроев бунга жавобан қуйидагиларни қайд этди: — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 76 турдаги дори воситалари ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Лекин бизда дори ишлаб чиқарувчилар, дорихоналар ҚҚС тўлашдан озод бўлгани учун буни ҳисобга олишнинг иложи йўқ. Улгуржи савдода 15 фоиз, чакана савдода 20 фоизгача устама қўйиш белгиланган. Аммо кўп ҳолларда дори воситаларига хоҳлаганча нарх қўйиб сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Дорихоналарнинг ҚҚС тўламаслиги дори воситаларининг нархини камайтиришга таъсир қилмайди. Аксинча, ҚҚС ўрнатилса, дори воситалари нарх-навосини назорат қилиш тизими яратилишига хизмат қилади.

  • 9 Ноябрь, 12:03
  • Батафсил
not found

Aндижон вилоятида 1,2 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаси айланмасига чек қўйилди

Aндижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош этилди.  Хусусан, Aндижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Я бошқарувидаги “BYD“ русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автотранспорт юкхонасида 171 қути «Ферроуз» номли дори воситалари борлиги аниқланди. Шундан сўнг тезкор тадбир давом еттирилиб мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида дастлабки қиймати 1 млрд. 200 млн сўмлик 14 хил турдаги 10 686 дона дори воситалари, 50 дона картон қутиларда дори воситаларининг бўш қутилари, йўриқномалари ва ёрлиқлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  • 9 Ноябрь, 09:04
  • Батафсил
not found

Мутахассис кузда рангли маҳсулотларни истеъмол қилишни маслаҳат берди

Нутрициолог ва овқатланиш бўйича мутахассис кузда рангли сабзавотлар ва меваларни рационга киритишни маслаҳат берди. Унинг сўзларига кўра, бундай чора совуқ даврда иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Мутахассиснинг тушунтиришича, рангли маҳсулотларда, жумладан, антиоксидантлар ҳам бор. "Содда қилиб айтганда, булар бизнинг танамизнинг ҳимоячилари. Ҳозир бозор расталарида жавонларда мавжуд бўлган ҳамма нарса таомномамизда бўлиши керак", - дея тушунтирди Степанова. Шунингдек, диетолог C витамини ўз ичига олган озиқ-овқатларга алоҳида эътибор беришни маслаҳат берди. Биринчи навбатда, бу чаканда ва клюква, шунингдек, наматак. Бу резаворлардан шакар қўшмасдан ичимликлар ичишни тавсия қилинади, чунки шакар иммунитет тизимини "ўчириб қўяди", бу эса вирус юқишини осонлаштиради. Мутахассис, шунингдек, соғлом ёғларни, масалан ёғли балиқни қўшиш билан рационни хилма-хил қилишни тавсия қилди.

  • 8 Ноябрь, 17:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech