Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Ўзбекистонда 1 сентябрдан дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бошланади

 Ўзбекистонда 1 сентябрдан дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бошланади

mark1.jpg


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига мувофиқ, дори воситаларини маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади. Тизимни жорий ошириш босқичма-босқич амалга оширилади ва қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади:

  • биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситаларидан ташқари) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;
  • иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда (иккиламчи (ташқи) ўрам бўлмаганда) ва ангромаҳсулотда (орафан дори воситаларидан ташқари) ишлаб чиқариладиган дори воситалари (орфан препаратларидан ташқари) — 2022 йил 1 ноябрдан бошланади;
  • учинчи гуруҳ — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ва кам учрайдиган (орфан) касалликларни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техниканинг давлат реэстрига киритилган — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;
  • тўртинчи гуруҳ — тиббий буюмлар — 2025 йил 1 февралдан бошланади.


Маркировка тизими маҳсулотларнинг ҳақиқий ёки контрафакт эканини текшириш учун, шунингдек, ишлаб чиқарувчинг келгусида маҳсулотини кузатиши учун керак бўлади.

Маркировкалаш доирасида маҳсулот қадоғига қўйилган дата-матрикс код мобил илова орқали сканерланиши мумкин. Ўзбекистонда дори воситалари сифатини назорат қилиш учун “Asl Belgisi” мобил иловаси ишлаб чиқилди. У билан рақамли кодни сканерлаш орқали харидор маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларни билиб олиши ва унинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, мамлакатда йилига 1 миллиард 600 млн долларлик фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади. Шундан 647 турдаги дори ва тиббий буюмлар ўзимизда ишлаб чиқарилгани билан, ҳар йили қарийб 1,2 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда.



  • 10.08.2022
  • 205

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector